Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.05.2016

Карлос Кейруш Эрон терма жамоасида қоладиган бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 85
Карлос Кейруш Эрон терма жамоасида қоладиган бўлди

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббий Карлос Кейруш истеъфога чиқмайдиган бўлди. Эрон футбол федерацияси янги президенти Меҳди Тож унинг истеъфосини қабул қилмади.
У мураббий билан бир неча марта суҳбатлашди ва Кейрушни терма жамоада қолишга кўндирди. Португалиялик мутахассис шундан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
"Хабарингиз бор, Эрон футбол федерациясидан истеъфо сўргандим. Аммо жаноб Тож федерация президентлигига сайланганидан кейин, у билан бир неча марта учрашув ўтказдик. Якунда эса ҳамкорликни давом эттириш бўйича бир тўхтамга келдик. Тож менинг истеъфомни қабул қилмади. У барча муаммоларни ечишга ваъда берди.

ЖЧ-2018 саралаш босқичини сентябрь ойида Қатарга қарши ўйин билан бошлаймиз. Дастлабки 5та ўйинда 15 очко жамғарсак, саралаш босқичи якунигача 21 очко тўплаган ҳолда ЖЧ йўлланмасини ҳал қилишимиз мумкин.

Жанубий Кореянинг бир нечта компаниялари ЖЧ-2018 ҳомийси ҳисобланади, Хитой терма жамоани ЖЧ саралаш ўйинларига тайёрлаш учун 50 миллион доллар ажратди. Қатар ҳақида гапириб ўтириш шарт эмас. ЖЧ-2022ни ўзида қабул қиладиган мамлакат катта салоҳиятга эга. Биз эса қўллаб-қувватлашга муҳтожмиз. Аввал айтиб ўтганимдек, гуруҳда Жанубий Корея ва Қатар фаворит. Ўзбекистон ва Хитой иккинчи ўрин учун кураш олиб боришади.
Вазиятга аниқ баҳо бермоқчиман. Рақибларимиз муносиб футбол майдонлари ва катта маблағларга эга. Бу томондан ҳисоб — 2:0. Қатар ва Хитой ўз миллий чемпионатларига кучли легионерларни жалб қилишган. Бу билан ҳисоб 3:0га етди. Улар ўз мураббийларига ишлаш учун барча шароитларни яратиб беришган. Шу боис ҳисоб — 4:0. Уларда меҳмонхоналар, чартер рейслари ва бошқа шароитлар бўйича ҳеч қанақа муаммо йўқ — 5:0. Мен эса ҳисоб 6:5 кўринишида бизнинг фойдамизга ўзгариши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бунда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва футболчиларнинг тинимсиз меҳнати бизга ёрдам беради", - дейди Карлос Кейруш.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar