Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.05.2016

"Навбаҳор"-"Қўқон-1912" учрашувида фарғоналик ҳакам ишлагани тўғрими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 65
"Навбаҳор"-"Қўқон-1912" учрашувида фарғоналик ҳакам ишлагани тўғрими?

Одатда ўйинларни бетараф бўлган ҳакамлар бошқариши лозим. Лекин, бу жиҳатга юртимизда доим ҳам эътибор қаратилмайди, дейилади "Аср Футболи"нинг сўнгги сонидаги мақолада.

"Пойтахтлик ҳакамларни Тошкент ёки бошқа вилоят жамоалари иштирокидаги учрашувларни бошқариб боришига кўникиб қолганмиз. ПФЛдагилар бунга жавобан малакали ҳакамларни камлиги сабабли шундай бўлади, деб изоҳ беришлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ёшлар биринчилигидан ўрин олган учрашувларда қанот ва захирадаги ҳакамларни ҳам маҳаллий бўлишига ўрганиб қолганмиз. Гоҳида ўша мезбон ҳакамларни майдон эгаларига ён босишларига ҳам бир неча марта гувоҳ бўлганмиз.

Ёшлар лигасининг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувни фарғоналик ҳакам Равшан Кападзе бошқарганлиги кўпчиликни эътирозига сабаб бўлди. Очиғи, ПФЛнинг қандай қоидаларга таяниб Кападзени ҳакам сифатида тайинланганлигини тушуна олмадик. Аслини олганда Тўрақўрғонда бўлиб ўтган учрашувни андижонлик ёки тошкентлик ҳакамлар бошқаришганида тўғри бўларди.

Бевосита учрашувни томоша қилар эканмиз, Кападзени ҳатти-ҳаракатларида "Қўқон-1912" жамоаси манфаатини кўзлаётганлиги сезилиб турди. Синчковлик билан кузатмасангиз буни сезмаслигингиз мумкин. Тўғри, ҳакам қўпол хатоларга йўл қўймади. Шундай бўлсада, ўзининг беғараз ёрдамини қонуний тарзда берди. Бунга мисол тариқасида ҳакамни айрим вазиятларда меҳмонлар томонидан қоида бузилиб, тўп "Навбаҳор" футболчиларида қолганида ҳуштагини чалиб, ҳужумларни тўхтаб қолишига сабабчи бўлди.

Аксинча, қўқонликлар билан ана шундай ҳолат бўлганида эса, ўйинни давом эттириш кераклигини билдирди. Шунга ўхшаш майда хатоликлар якунда "Навбаҳор" ёшларини асабийлашишига олиб келди ва Каримов, Раҳимовлар қизил карточка олган ҳолда майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. ПФЛ шундай ҳолатларга эътибор қаратиб, учрашувларга имкон қадар бетараф бўлган ҳакамларни тайинласа мақсадга мувофиқ бўларди" - дейилади мақолада.

Lochinlar.UZ изоҳи: Бундан бир неча йил аввал Равшан Кападзе ва сайтимиз ўртасида тортишув юзага келганди. Ўшанда Кападзе бошқарган учрашувда рақиб фойдасига кўплаб қарорлар чиқарганини танқид қилгандик. Шундан сўнг ҳакам биз билан боғланиб, катта шартлар қўйган. Шартлар бажарилмаса бошқа чоралар кўриши ҳақида айтганди. Кападзе қўйган шартни оммага ошкор қилмоқчи эмасмиз. Шартнинг ўзи - аҳмоқгарчилик эди. Кейинчалик ҳакам билан ўзаро келишиб олгандик.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar