Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.05.2016

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 148
Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Хабарингиз бор, 12-16 май кунлари Олий Лигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасидан ўрин олган беллашувларнинг аксарияти жуда муросасиз ва қизиқарли кўриниш олди.

Биласиз, SPORTS.uz интернет-портали ҳар тур якунида ўйинларда ўзларини яхши томондан намойиш этиб, ишқибозлар олқишига сазовор бўлган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузиб келади. Бу сафар ҳам анъанамизга амал қилган ҳолда 9-турнинг рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Ўткир Юсупов (“Нефтчи”)

Ҳимоячилар: Шукурали Пўлатов ("Нефтчи"), Дилмурод Каримов (“Металлург”), Кахи Махарадзе ("Локомотив"), Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)

Ярим ҳимоячилар: Сато Минори (“Бунёдкор”), Андрей Деркач (“Қизилқум”), Шаҳзод Шайманов (“Машъал”), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”) , Олександр Пишур (“Навбаҳор”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Дарвозабон:

Ўткир Юсупов ("Нефтчи")

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Охирги турларда бироз муваффақиятсиз натижалар қайд этаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бу сафар ўз ишқибозларини хушнуд эта олди. Фарғоналиклар 9-турда элита дебютанти “Обод”ни кичик ҳисобда мағлуб этишди. Учрашувда “Нефтчи” посбони Ўткир Юсупов ўзининг ишончли ҳаракатлари билан бир неча хавфли вазиятларни бартараф эта олди. Қолаверса, маҳоратли дарвозабон 67-дақиқада Павел Соломин томонидан тепилган пенальти зарбасини қайтара олди.

Ҳимоячилар:

Дилмурод Каримов (“Металлург”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

9-турнинг кутилмаган натижаси Бекободда қайд этилди. Шу куни ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилган “Металлург” футболчилари “аждарлар”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Учрашувда “Насаф”нинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этишда фаол ҳаракат қилган футболчи Дилмурод Каримов якунда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга ҳам эришди. Шу сабабли ушбу футболчини ҳам рамзий жамоамизга киритдик.

Шукурали Пўлатов ("Нефтчи")

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Нефтчи” – “Обод” учрашувида ўзининг фаол ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турган ўйинчилардан бири тажрибали ҳимоячи – Шукурали Пўлатов бўлди. Маҳоратли ўйинчи пойтахтликларнинг ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди. Шунингдек, ўйиннинг 63-дақиқасида рақиб дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошира олди.

Кахи Махарадзе ("Локомотив")

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Турнинг марказий матчида “Локомотив” “Пахтакор”га қарши баҳс юритди. Жуда қизиқарли тарзда кечган ўйинда ҳисобда ортда бораётган “Пахтакор” футболчилари ўйин охирига яқин рақиб дарвозаси яқинида тез-тез хавфли вазиятлар яратишга уринишди. Лекин Кахи Махарадзе ва “Локо” мудофаа чизиғи вакиллари шу куни бехато ҳаракат қилишди.

Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

9-турнинг яна бир қизиқарли қарама-қаршиликларидан бирида Воҳанинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди. Ўз уйида “Машъал” “Шўртан”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида қийин ғалабани қўлга киритди. Учрашувда чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Мирзоҳид Ғофуров жуда ажойиб ўйин намойиш этди. У тез-тез ўз қанотидан рейдлар уюштириб турди. Қолаверса, Ғофуров битта голга ҳаммуаллифлик қилишга эришди.

Ярим ҳимоячилар:

Сато Минори (“Бунёдкор”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

9-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашивида мавсумнинг энг чиройли голларидан бири киритилди. Унга “қалдирғочлар”нинг япониялик ярим ҳимоячиси Сато Минори муаллифлик қилди. Минори чамаси 25 метрлардан рақиб дарвозасини ўққа тутди ва жуда чиройли гол соҳибига айланди. Шунингдек, ўйин давомида ҳам фаол ҳаракат қилган Сатони рамзий жамоага киритишга қарор қилдик.

Таъкидлаш жоиз, Минори Сато 4-турда ҳам рамзий жамоамизда ўрин олганди.

Андрей Деркач (“Қизилқум”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Турнинг яна бир муросасиз кўриниш олган ўйинида “Қизилқум” – “Андижон” тўқнашуви кузатилди. Унда навоийликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Матч давомида фаол ўйин намойиш қилган Андрей Деркач ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга ҳам муваффақ бўлди. 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган укариналик ярим ҳимоячи ҳакам томонидан огоҳлантириш олишга ҳам улгурди. Лекин якунда барибир унинг жамоаси ғалабага эришди.

Шаҳзод Шайманов (“Машъал”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Машъал”нинг “Шўртан” устидан иродали ғалабага эришишида маҳоратли ярим ҳимоячи Шаҳзод Шаймановнинг ҳам хиссаси катта бўлди. Шайманов бутун баҳс давомида тез-тез кўзга ташланиб турди, жамоасининг ҳужумлар ташкил этишида фаол ўйнади. Шунингдек, у бир бор рақиб посбонини “ҳафа қилиш”га ҳам эришди.

Таъкидлаш жоиз, Шайманов 4-турда ҳам рамзий жамоамизда ўрин олганди.

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Локомотив” – “Пахтакор” учрашувида “шерлар” жамоаси мағлубиятга учради. Лекин “Пахтакор” футболчилари шу куни ўзларидан жуда яхши таассурот қолдира олишди. Хусусан, “Пахтакор” ярим ҳимоясини “жонлантириб” турган Жалолиддин Машарипов жуда фаол ўйин кўрсатди. У бир неча бор “Локо” ҳимоячиларига қийинчилик туғдирди. Аммо “Пахтакор” футболчилари кетма-кет хавфли вазиятлар ярата олган бўлишса ҳам, Нестеров дарвозасини ишғол қила билишмади.

Таъкидлаш жоиз, Жалолиддин Машарипов 1- ва 3-турларда ҳам рамзий жамоамизда ўрин олганди.

Ҳужумчилар:

Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Турнинг марказий матчида “Локомотив” футболчилари ашаддий рақиб – “Пахтакор”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олишди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов муаллифлик қилди. Ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этган Тиманинг голи якунда “Локо”га жуда муҳим 3 очкони тақдим этди.

Олександр Пишур (“Навбаҳор”)

Олий Лига: 9-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

9-турдаги энг йирик ҳисоб эса Наманганда қайд этилди. Унда “Навбаҳор” “Қўқон-1912”ни қабул қилди ва йирик - 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ушбу учрашувда “Навбаҳор”нинг украиналик ҳужумчиси Олександр Пишур хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Айнан Пишурнинг голлари рақибни “нокаут” қила олди ва якунда наманганликлар жуда чиройли ғалабани қўлга киритишди.

Таъкидлаш жоиз, Пишур 5-турда ҳам рамзий жамоамизда ўрин олганди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar