Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.05.2016

Футбол шарҳи (пародия)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 125
Футбол шарҳи (пародия)

Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Мана бугун Борсакелмас қишлоғидаги марказий «Чакалакзор» стадиони футболчиларнинг қариндош мухлислари билан лиқ тўла. «Чанг-ТВ» канали сизларга Борсакелмас чемпионати энг қизиқарли ўйинининг иккинчи таймини намойиш этади. Майдонда икки буюк жамоа — «Янтоқзор» ва «Чорвадор»…

Мана қаранг, ҳозир «Янтоқзор» жамоаси кенг фронт бўйлаб ҳужумга ўтмоқда! Тўп билан дарвозабон Бешқулов… Зарба! Го-ооо-ооо-ооолл!!! Э, кечирасиз… Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегибди… Ана, Бешқулов ўз дарвозасига қайтмоқда. Энди ким? Ҳа, энди «Чорвадор» футболчилари ҳужум уюштирмоқда. Норғулов… У тўпни Шошилдиевга оширди. Шошилдиев шошқалоқлик билан олдинга интилмоқда. Дарвозага қадар қирқ олти ярим метрлар масофа бор, эҳ! Шу ердан урса бўлади!!! А-ҳа! У тепни тўпди… Кечирасиз, тўпни тепди! Ҳа-ааа-ааа! Шошилдиев тепган тўп вертолёт сингари ҳавога кўтарилди. Биродарлар, негадир тўп ерга тушмаяпти. Бу — майдондаги ўйинчилар учун айни муддао бўлди. Уларнинг баъзилари бироз мизғиб олиш учун чўзилишди… «Янтоқзор» бош мураббийи эса пайтдан фойдаланиб, оёқда тик турган уч нафар шогирдига нималарнидир уқтирмоқда, шекилли… Чамамда, у футболчиларга, «хотиржам бўлинглар, барибир биру нўл бўлади», деётган бўлса керак…

Ана, ниҳоят, тўп майдонга қайтиб тушди, «Чорвадор»нинг ҳужуми. Бойшакаров. У Ҳаққиевга пас берди. Ҳаққиев ўзига ва фақат Зиданга маълум бўлган техникасини ишга солиб, тўпни орқаси билан Маллаевга ташлаб берди. Маллаев! У рўпарасидан чиққан бир, икки, уч, тўрт… Саккиз рақибини алдаб ўтди. Нима учундир рақибларидан бири унга қичқиряпти. Лекин Маллаев эшитмади. У олға интилмоқда. Дарвоза бўш… Удар!!! Гоо-ооо-ооолл! Мана буни ҳақиқий шедевр деса бўлади!.. Тўхтанг, нималар бўлаяпти майдонда? Маллаев «Чорва» футболчиси эди, чоғи… Негадир, унинг голини «Янтоқ»чилар нишонламоқда! Ана, холос! Маллаев рақиб эмас, ўз дарвозасини ишғол қилибди-ку! Нима бўлгандаям, жуда чиройли гол ва ҳисоб биру нўл.

Ҳурматли телетомошабинлар, азиз мухлислар! Сиз, соғиниб кутилган Борсакелмас «эл-классико»сини томоша қилаяпсиз. Ҳа, бугун бутун дунё иккига бўлинган, десак хато бўлмайди. Бир тараф «Янтоқзор», яна бир тараф «Чорвадор» фанатлари!.. Экранингизда ҳар икки клуб президентларини кўряпсиз. Негадир, уларни ўйин унчалик қизиқтирмаяпти, чоғи, баҳузур пивохўрлик қилиб ўтиришипти… Режиссёримиздан бу лавҳани кўрсатмаслигини илтимос қилардик… Ана, яна бир ҳужум… «Янтоқ»чи Даққиев олдинга бормоқда. Афсуски, унинг йўлига бош ҳакам тўғаноқ бўлди. Аниқроғи, бу ҳужумчи судья билан тўқнашиб кетди. У жароҳат олган кўринади. Ана, холос! У жароҳатига қўшиб судьядан битта сариқ карточкаям олди! Тушунмаяпман, жарима тўпи белгиланди… Дарвозагача йигирма еттими.. Йўқ, чамамда ўттиз бир ярим метрлар масофа бор. Тўп олдида Соттибоев. Сиз унинг қандай кучли зарба соҳиби эканлигини яхши биласиз. Унинг, айниқса, «Кўмирчи» жамоаси дарвозасига қандай гол ургани эсингиздадир? Мана, у тўп томон югуриб бораяпти. Қаниии!!! Эҳ! У тўпга қоқилиб кетди… Билмадик, жуда ҳолдан тойган, шекилли…

…Ҳа, азиз дўстлар. Биз сиз билан мана шундай шиддатли ва кескин, драматик учрашувни томоша қиляпмиз… Ўйин тугашига ўттиз саккиз дақиқаю ўн беш сонияча вақт бор. Ажабо, ёрдамчи ҳакам бир дақиқа қўшимча вақт берилганлигини кўрсатаяптими?.. Кечирасизлар, бизнинг соат тўхтаб қопти… Майдонда эса шиддатли ва кескин кураш давом этмоқда… Мана, ниҳоят, бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. Бундан футболчиларнинг бошлари осмонда. Ҳатто мағлуб жамоа ўйинчилари ҳам бир-бирларини табриклашяпти… Балки йирик ҳисобда ютқазишмаганидан хурсанддир улар? Негадир, бош ҳакам ҳам табассум қилаяпти. Бугун ҳамманинг иши юришган чоғимда!..

Шундай қилиб, «Чакалакзор» стадионидан тўғридан-тўғри ёзиб олиб намойиш этган репортажимизни якунлаймиз. Сизнинг хизматингизда техник ва ижодий ходимлар: шарҳловчи — Жўражон Жўқиев, тасвирчи Ўткир Назаров ва режиссёр Келдибой Келиштирдиев бўлишди. Яна шундай чиройли ўйинларда дийдорлашгунча омон бўлинг, азизлар!

Элмурод Нишонов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar