Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.05.2016

Футбол ва вақт

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 89
Футбол ва вақт

Яқиндагина Англия футболида анчайин хунук бир манзара кузатилди. «Арсенал» мухлислари «Норвич»га қарши кечган учрашувда Арсен Венгерга аталган салбий маъноли сўзлар битилган баннерни кўтардилар: «Венгернинг 12 йили - баҳоналар. Раньерининг 9 ойи эса - чемпионлик!» Мухлислар бу билан нимага шаъма қилишганини тушундингиз, албатта. Мана, 12 йилдирки, Арсен Венгер «Арсенал» билан премьер-лигада ғолиб чиқиш вазифасини бажаролмаяпти. Бир вақтлар ғоят кучли саналган ва «Манчестер Юнайтед»ни «Олд Траффорд»да ҳам йирик ҳисобда «ер тишлатган» жамоадан ҳозир соя қолган, холос, де-йиш ноўрину, аммо «канонирлар»нинг ўша важоҳати қаергадир йўқолганини инкор этиш қийин. Албатта, пасайишнинг сабаблари кўп. Айтайлик, жамоа 5-6 йил муқаддам молиявий инқироз ёқасида эди ва етакчи футболчиларини сотишдан ўзга чора тополмаганди. Шундан буён кўп сувлар оқиб ўтди, хусусан, «Арсенал»нинг янги стадиони даромад келтира бошлади, кучли футболчилар харид қилинди... Аммо «тўпчилар» ҳамон олтин медалсиз қолиб кетмоқдалар, барибир.

Ҳозир биз «Арсенал»нинг инқирози хусусида гапирмоқчи эмасмиз. Умуман, бунга ҳожат ҳам йўқ. Зеро, Арсен Венгернинг қачон мухлислар назаридан қола бошлаганини ҳамма яхши билади. Мураббийнинг «Арсенал»даги нуфузига путур етгани аниқ. Ёмон томони, шу обрў энди аввалги ҳолидек қайта тикланмаса керак. Қачон шундай бўлди, нимага шундай бўлди - буниси энди ўнинчи даражали масала. Билганимиз шуки, Венгер ўз вақтида кетишни билмади. Агар у лоақал 2 йилча олдин кетганида ҳам, «Арсенал» фанатлари учун идеал мураббийлигича қоларди, балки. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам, Арсен Венгер «Арсенал» учун афсонавий мураббий сифатида қолаверади. Аммо энди у ҳақда ёзиладиган мақолалар хотимасида премьер-лигадаги муваффақиятсиз уринишлари эсланиши турган гап. Балки «Арсенал»нинг ашаддий мухлиси бу фикримизга қарши чиқиши ва Венгер келаси йил чемпионликни таъминлаб, барча танқидчилар оғзини юмиб қўйишини айтар. Биз асло эътироз билдирмоқчи эмасмиз. Аммо битта савол бор - «Арсенал» асосий наҳанглар - «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ёппасига қоқилган мавсум чемпион бўлолмадими, яна қачон буни уддалаши мумкин?

Майли, бундай гапларни тўхтатайлик. Аслида мақола орқали премьер-лигада рўй берган ҳолатдан келиб чиқиб, ўзбек футболи, аниқроғи, етакчи ўйинчиларимиздан бири ҳақида мулоҳаза билдирмоқчи эдик. Ҳозир Ўзбекистон миллий жамоасида янгиланиш даври кетмоқда. Мана, бир қатор етакчилар асосий таркибдан кетишди ёки захира ўриндиғидан муқим жой олишди - Темур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Игнатий Нестеров... Уларнинг ўрни ёшлар ҳисобига тўлдирилмоқда. Муҳими, янгиланиш жараёни муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳар ҳолда, терма жамоамиз қаторасига 8та ўйинда ғалаба қозонди ва ўзига хос рекорд қайд этди. Айни пайт жамоамизда энг ёши катта футболчи - бу Сервер Жепаров. Бизнинг нигоҳимиз айнан унга қаратилади. Сервернинг футболдаги энг яхши даври ортда қолгани ҳеч кимга сир эмас. Буни ҳаттоки, терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ҳам ҳис қилиб турибди. Ахир у бежиз Сервердан сардорлик боғичини олиб, Одил Аҳмедовга топширмади. Жепаров бир вақтлар бутун Осиёнинг энг яхши футболчиларидан эди, тўп унга тушгани ҳамоно қандайдир ўзгариш, кескинлик кутардик. Унинг ўша маҳорати ҳозир ҳам бор. Ҳар ҳолда, асосий таркибда майдонга тушиб турибди. Тўлиқ 90 дақиқа ўйнамаётгани ва мудом захирага олинаётгани эса, бошқа масала. Бабаян уни майдонга туширяптими, демак, жамоага фойда келтиришига ишонади. Ишонгани учун ҳам чақирмоқда.

Аммо ҳамма гап шундаки, хоҳ мураббий бўлсин, хоҳ футболчи - имконияти қай даражадалигини бошқалардан кўра, ўзи яхшироқ билади. Масалан, «Арсенал» раҳбарияти Арсен Венгерга ҳар доим ишонч билдирган. Ҳозир ҳам шундай. Аммо бу ҳолат мураббийнинг жамоа бошқарувида яна неча йилдир қолиши учун асос бўлиб хизмат қилмаслиги керак. Шундай ёндашув икки томонга ҳам зарар келтириши турган гап.

Шу ўринда яна бир таққос - 2006 йили «Реал» раҳбарияти Зайниддин Зиданга ишонишини билдирган ва уни фаолиятини тугатмасликка кўндиришга уриниб кўрганди. Аммо франциялик даҳонинг қарори қатъий бўлди ва ЖЧ-2006дан сўнг бутсаларини михга илди. Мухлислар эса ҳозирга қадар Зиданнинг ўйинини соғинч билан тилга оладилар ва эски лавҳаларни энтикиб-энтикиб томоша қиладилар. Зидан «Реал» бошқарувини қўлга олган кезда ҳаттоки, «Барселона» мухлислари ҳам унга ҳурмат билан қараганлари айни ҳақиқат.

Айнан шундай фикрларни «МЮ» бош мураббийи Алекс Фергюсонга нисбатан ҳам айтиш мумкин. Шотландиялик мураббий фаолиятини ўз вақтида якунлади ва ҳозирда унинг номини фақат ва фақат ҳурмат билан тилга оладилар. Афсуски, Арсен Венгер билан худди шундай бўлишига ишониш анча қийин. Энди қийин.

Демоқчимизки, Сервер Жепаров терма жамоамизга наф келтиришда давом этиш баробарида вақтида кетишни унутмасин. Йўқ, «Айнан ҳозир кетиши керак», дейиш фикридан мутлақо йироқмиз. Аммо ярим ҳимоячи ижросидаги бурчак зарбалари аввалгидек хавфли чиқмай қолгани ва унинг иккинчи бўлим ярмига етмай туриб, чарчаб қолаётганидан кўз юммаслик керак. Албатта, Жепаров ҳали кўп нарсаларни уддалай олишини «Локомотив» ўйинлари орқали исботлаб бермоқда. Аммо шунинг ўзи терма жамоадаги фаолияти учун етарли бўлармикан? Баҳсли савол, албатта.

Бугун Европа футболидан етарлича мисоллар келтирдик. Шу ўринда яқин ўтмишнинг афсонавий футболчиларидан бири Миржалол Қосимовни ҳам ёдга олсак. Унинг мураббийлик фаолияти кўп саволларга сабаб бўлиши турган гап. Аммо футболчилик даври ёдга олинганида, ҳамма бирдек тўхтаб қолишини ҳеч ким инкор этолмайди. Чунки биз Қосимовнинг ночор қолган ва чарчоқдан силласи қуриб, захирага чиқиб кетаётган ҳолатини деярли кўрмаганмиз. У вақти ўтаётганини сезгани заҳоти ўрнини ёшларга бўшатиб берганди. Шу сабабли, футболчи- Миржалол Қосимов ҳақида гап кетганида, ҳеч ким эътироз учун лаб жуфтлолмайди. Умид қиламизки, Сервер Жепаров билан ҳам худди шундай бўлади. Энди термадан кетиши олдидан қандай хотира ҳозирлаши эса унинг ўзига боғлиқ...

НУРУЛЛОҲ

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar