Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.05.2016

ФИФА конгресси ташкилотнинг 2015–2018 йилларга мўлжалланган бюджетини маъқуллади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 88
ФИФА конгресси ташкилотнинг 2015–2018 йилларга мўлжалланган бюджетини маъқуллади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) конгресси ташкилот Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши керак бўлган, 2015–2018 йилларга мўлжалланган бюджетини маъқуллади. Бюджетнинг умумий суммаси 1,417 миллиард долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Умумий суммадан 1,151 миллиард доллари тўғридан-тўғри футбол ассоциацияларига, 249 миллион доллар конфедерацияларга, яна 26 миллион доллар минтақавий ассоциацияларга ажратилади.

2017 йилда ФИФАнинг бюджети 1,3 миллиард долларни ташкил қилади.

Шунингдек, ФИФА ташкилотнинг 2015 йилги молиявий ҳисоботини маъқуллади. Африка футбол конфедерацияси раҳбари Исса Ҳаятунинг таъкидлашича, ФИФАнинг харажатлари 2002 йилдан буён илк маротаба даромадидан ошиб кетди. 2015 йилда ташкилот 122 миллион доллар зарар кўрди. Ташкилотнинг 2011 йилга нисбатан даромади 82 миллиондан 1,152 миллиард долларга ўсди. Даромаднинг асосий қисми ФИФА байроғи остида ўтказилган мусобақаларнинг телетрансляциялар ҳуқуқи сотувидан тушди. Шунингдек, харажатлар ҳам ошган: 2011 йилда хажаратлар 240 миллион долларни, 2015 йилда эса 1,274 миллиард долларни ташкил этди.

ФИФАнинг молиявий ҳолати соғлом дея баҳоланди. Бу ҳақда ташкилотнинг молиявий директори Маркус Каттнер конгресс олдидаги нутқи давомида маълум қилди.

«Ўтган йил осон бўлмаганига қарамай, ФИФАнинг ҳозирги ҳолати соғлом. Янги президент сайлангани ва ислоҳотларнинг татбиқ қилингани эвазига ташкилотнинг молиявий ҳолати барқарор бўлади», – деб таъкидлаган Каттнер ФИФА 74 фоиз маблағни футбол ривожи учун сарфлаганини маълум қилди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar