Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.05.2016

“Пахтакор”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-7

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 131
“Пахтакор”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-7

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафидаги энг қимматбаҳо футболчи ким эканини биласизми? Биз transfermarkt.de сайтидаги нархлар асосида “шерлар”нинг қимматбаҳо футболчилари рейтингини тузиб чиқдик.

“Пахтакор”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-7

7. Жавоҳир Соҳибов – 300 минг евро
21 ёшли ярим ҳимоячи сайт томонидан 300 минг еврога баҳоланган. Жавоҳир нафақат “Пахтакор”, балки миллий терма жамоада ҳам ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этиб келмоқда. Яқин орада унинг нархи янада ошса ажаб эмас.
6. Камолиддин Тожиев – 350 минг евро
“Пахтакор” таркибидаги энг тажрибали, фахрий футболчи ҳисобланадиган Тожиев учун 350 минг евролик нарх қўйилган. “Шерлар” сардорининг 33 ёшда эканини инобатга олсак, бу ёмон нарх эмас.
5. Давронбек Хошимов – 350 минг евро
Одатда ҳимоячилар учун унчалик баланд нарх қўйилавермайди. Бироқ “пахтакор”да ҳимоя чизиғи вакилларининг “авторитети” юқори. 23 ёшли ҳимоячи ҳам 350 минг еврога бахоланган.
4. Станислав Андреев – 400 минг евро
Терма жамоамиз мухлисларининг “суюкли”сининг нархи 400 минг евро. Станиславга бу нарх миллий термамиз таркибидаги ўйинлари эвазига қўйилган бўлса ажаб эмас.
3. Владимир Козак – 450 минг евро
16 ёшидаёқ “Пахтакор”да дебют қилган Козак, айни пайтда 23 ёшда бўлса ҳам, анча тажрибага эга бўлиб улгурди. “Шерлар”нинг марказини Козаксиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Владимир ҳозирча жамоанинг учинчи қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди.
2. Жамшид Искандеров – 500 минг евро
Жамшид учун сўнги бир йил омадсиз кечди. Шундай бўлса ҳам, Искандеров жамоанинг энг қиммат футболчиларидан бўлиб турибди. Трансфермаркет 22 ёшли ярим ҳимоячини ярим “лимон”га бахолади.
1. Игор Сергеев – 1,8 млн.евро
Нафақат “Пахтакор”нинг, балки Ўзбекистон чемпионатининг ҳам энг қимматбаҳо Ўзбекистонлик футболчиси Сергеев бўлиб турибди. Игорнинг нархи охирги 1 йил ичида 6 баробарга ўсди. Сергеев ҳам легионерга айланадиган пайт келмадимикан?
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar