Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.05.2016

Андрей Микляев: «Омад бизга кулиб боқди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 117
Андрей Микляев: «Омад бизга кулиб боқди»

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида темирйўлчилар бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
— Қийин ўйин ўтказдик. Ҳар иккала жамоа ғалаба учун ўйнади. Омад бизга кулиб боқди. Футболчиларнинг иккинчи бўлимдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадим. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" яхши ўйнади. Биз эса қарши ҳужумларда фойдана олмадик. Қийин баҳсда ғалабани ушлаб қола олгани учун йигитларга раҳмат айтаман.
— Бугун "Локомотив" ҳаққоний равишда ғалаба қозонди, деб ўйлайсизми?
— Албатта, биз гол урдик ва ҳисобни ушлаб қолдик. Демак, ҳаққоний равишда ғалаба қозондик деб айта оламан.
— "Ал-Ҳилол"га қарши сафарда ўйин борасида фикрингиз қандай?
— Ўйин қийин бўлишини ҳис қилиб турибмиз. Кўп нарса сафар ўйинига танланадиган тактикага боғлиқ. Шунингдек, футболчиларнинг ҳолатига боғлиқ. Бугун Абдухолиқов жароҳат туфайли ўзини алмаштиришларини сўради. Унинг ҳолати эртага эрталаб билиб оламиз. Неманья Яничич жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлди. "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда у бизга ёрдам бера олса керак.

— "Локомотив" футболчилари жисмоний ва тактик жиҳатдан ютқазишмади, аммо жамоавий томонлама ютқазди. Жамоа қарши ҳужумда имкониятлардан фойдалана олмади.
— Ҳа, тан олиш керак, қарши ҳужумга тезкор ўтишни билмаймиз. Чемпионат баҳсларида биз асосан биринчи рақам остида ўйнашга ўрганиб қолганмиз. Бугун эса "Пахтакор" бизни ҳимояланишга мажбур қилди. Ёш футболчилардан иборат "Пахтакор" жамоасини ҳурмат қиламиз. Футболчилар чарчоқ туфайли қарши ҳужумлардан фойдалана олишмади, деб ўйлайман.

— "Локомотив" шаклланиши учун жуда катта пул тикиляпти. Аммо "Пахтакор"га қарши ўйинларда клуб дадил ўйнай олмайди. Бу нима билан боғлиқ? "Пахтакор"га қарши жамоада қўрқув ҳисси борми?
— Ҳа, қийин ўйин кечди. Бундай ўйинларда қайсидир жамоа яққол устунликка эга бўлиши ва ҳисобни олдиндан айтиш қийин. "Пахтакор" билан ўйинларда баъзида биз, баъзида рақиб ғалаба қозонади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar