Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.05.2016

«Манчестер Сити»нинг АПЛда тўрталикка кириши масаласи «Манчестер Юнайтед»нинг қўлига ўтди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 82
«Манчестер Сити»нинг АПЛда тўрталикка кириши масаласи «Манчестер Юнайтед»нинг қўлига ўтди

Англия Премьер-лигасининг 37-турида «Манчестер Сити» 2 очко йўқотди. Ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилган Мануэль Пеллегрини жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур очко йўқотишдан кейин «Манчестер Сити»нинг мавсумни кучли тўртликда якунлаш масаласи катта сўроқ остида қолди. Клуб 38-турда «Суонси»ни мағлуб этиб ҳам, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини бой бериши мумкин. Бунинг учун «Манчестер Юнайтед» ўз ҳисобидаги икки ўйинда зафар қучиши керак бўлади.

37-турдан кейин очколари сонини 68 тага етказиб олган «Арсенал», 70 очкоси бор «Тоттенҳэм»дан кейин учинчи бўлиб турибди. «Манчестер Сити» ҳисобида 65, «Манчестер Юнайтед»да эса 63 очко бор. Биргина фарқ шундаки, Луи Ван Гал жамоаси ҳисобида қўшимча 1 та ўйин мавжуд.

10 май куни «Манчестер Сити» сафарда «Вест Ҳэм»га қарши кураш олиб боради. 15 май куни эса АПЛнинг сўнгги турида «Борнмут»ни қабул қилади. Мазкур беллашувларда қўлга киритиладиган 6 очко «МЮ»ни Чемпионлар Лигасининг сўнгги иштирокчисига айлантиради.

Маълумот учун, 37-турни ғалаба билан якунлаганига қарамай, «Ливерпуль» кучли тўртликка кириш имкониятини қўлдан бой берди. Юрген Клопп жамоаси келаси мавсум Чемпионлар Лигасида тўп суришни истаса, 18 май куни бўлиб ўтадиган Европа Лигасининг финалида «Севилья»ни мағлуб этиши керак бўлади.

Англия Премьер-лигаси, 37-тур
8 май, якшанба
«Манчестер Сити» — «Арсенал» 2:2
Голлар: Серхио Агуэро, 8 (1:0). Оливье, Жиру, 10 (1:1). Кевин де Брюйне, 51 (2:1). Алексис Санчес, 68 (2:2).

«Ливерпуль» — «Уотфорд» 2:0
Голлар: Жо Аллен, 36 (1:0). Роберто Фирмино, 76 (2:0).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar