Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.05.2016

Григорий Колосовский: «Кейинги турда «Локомотив»ни енгишимиз шарт»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 64
Григорий Колосовский: «Кейинги турда «Локомотив»ни енгишимиз шарт»

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.
Григорий Колосовский ("Пахтакор" мураббийи): — Жамоалар жанговор ўйин кўрсатишди. Майдоннинг ҳар бир қисмида ва хавода кўплаб курашлар кузатилди. Наманганликлар осонликча таслим бўлиш эмас, ўйнаш учун келганини кўрсатди. "Навбаҳор"да уч очко билан ортга қайтиш истаги катта эди. Иккинчи бўлимда икки тезкор гол урганимиз ўйинни ўзгартириб юборди. Беллашув қизиқарли ўтди деб ўйлайман. Рақиб ҳимоясини ёриш учун ҳар икки қанотлардан самарали фойдаланиш талаб этиларди. Қанотлардан ҳужум ташкил этганимизда кўпроқ бўшлиқларга эга бўлишимизни билардик. Оқибатда бу тактика иккинчи бўлимда иш берди. Албатта ҳужумга ўтишимиз унчалик яхши бўлмади. Бу биринчи бўлимда сезилди.
Биз бугун "Навбаҳор" асосий таркибида Пишчур майдонга тушишини режалаштиргандик. У ҳатто қайдномага ҳам киритилмади. Аслида биз наманганликлар сафида украиналик легионер майдонга тушишини ўйлаб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик.
Навбатда бизларни “Локомотив” билан жиддий ўйин кутиб турибди. Олий лига етакчиларидан бири бўлган “Бунёдкор”га қарши ўйинни бой бердик, ўз майдонимизда “Насаф”га очко олдирдик. Ҳозир ушбу йўқотилган очколар бизга етишмаяпти. “Темирйўлчилар” кўп гол уриб, кам тўп ўтказишмоқда. Навбатдаги беллашувда ҳар икки жамоа қизиқарли футбол намойиш этишларини кутмоқдаман. Шогирдларим ҳам нимага қодирлигини кўрсатишларига умид қиламан.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar