Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.05.2016

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 117
“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 8-турига бугун старт берилади. Унда 3та ўйин бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Улар “Пахтакор” – “Навбаҳор”, “Шўртан” – “Сўғдиёна” ва “Бухоро” – “Металлург”. Шунингдек эртага 4 беллашув бўлиб ўтади ва душанба куни сўнгги басҳ билан 8-турга якун ясалади.

Бугун кўпчиликни 2та савол қизиқтиради. Бири “Шўртан” ўз майдонида ғалаба қозона оладими? Мураббийлар штаби ўзгарган “Навбаҳор” эса Тошкентдан очко олиб қайтадими?

Қуйида бугун майдонга тушадиган жамоаларнинг имкониятлари борасида тўхталиб ўтдик.

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

“Пахтакор” – “Навбаҳор”

Бугун “Пахтакор” ўзидан 5 очко кам жамғарган “Навбаҳор”ни қабул қилади. Ушбу учрашув “шерлар” ва “лочинлар” учун ҳам бирдек аҳамиятли. Чунки ОЧЛ-2016 баҳсларидан чиқиб кетган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бор эътиборларини ички чемпионатга қаратишган. Наманганликлар эса мураббий алмашганидан сўнг ижобий натижаларга кўз тикишмоқда. Бунинг учун улар навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилишлари аниқ. Қолаверса, мухлислар ишончини оқлаш ҳам талаб этилади. “Навбаҳор”нинг сўнгги турдаги натижалари эса томошабинларни умуман қониқтирмагани аниқ.

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

Шундай экан бугун “Пахтакор” стадионида ҳақиқий жангнинг гувоҳи бўлишимиз ҳақиқатга яқинроқ. Имкониятлардан келиб чиқиб шуни айтишимиз мумкинки, бугун майдон эгалари 3, меҳмонлар 1 очоко учун курашишлари аниқроқ.

SPORTS.uz тахмини 60% - 40%

“Шўртан” – “Сўғдиёна”

Бу мавсум “Шўртан” мухлислари жамоадан нимани кутишни ҳам билмай қолишди. Клубнинг натижалари томошабинларни ранжитаётгани кундек равшан. Ғузорликлар 7 ўйиндирки, ғалаба нима эканлигини билмай келишмоқда. Хатто Олий Лига дебютанти “Обод” ҳам улардан бир поғона юқорида.

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

“Сўғдиёна” бир қараса, 3 очкони қўлга киритади. Баъзида осон баҳсларда имкониятни бой бериб қўяди. Бир сўз билан айтганда, уларга барқарорлик етишмаяпти. Агар барқарорлик бўлганда, балки улар ҳам кейинги мавсум ОЧЛда ўзларини синаб кўрган бўлишармиди? Лекин асосийси, жиззахликлар турнир жадвалининг қоқ марказидан ўрин олишган. Бу дегани жамоа ҳозирча беҳавотир ўринда бормоқда. “Сўғдиёна”нинг ишлари айни пайтда “беш”. Мавсум охиригача шундай давом этса, жиззахликлар ўтган йилги плей-офф ўйинини бу мавсумда кўришмайди.

SPORTS.uz тахмини 40% - 60%

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

“Бухоро” – “Металлург”

Бу мавсум ўз ўйинлари орқали “Бухоро” мухлисларини анча қувонтирмоқда. Томошабинлар эса саломга яраша алик деганларидек, стадиони тўлдириб ўтиришмоқда. Томошабинлар “Бухоро”нинг сафардаги учрашувларни ҳам иложи борича ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишмоқда.

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

Эътиборлиси, “Бухоро”нинг бугунги рақиби ҳисобланган “Металлург” турнир жадвалининг 4-поғонасида боряпти. Бу эса ҳар икки клуб учун 3 очко жуда муҳим эканлигини билдиради. Бухорода соат 19:00да бошланадиган учрашув “Пахтакор” мутасаддиларининг диққат марказида туриши аниқ. Агар қайсидир жамоа мағлубиятга учраса, “шерлар” ундан олдинга ўтиб олади. Шунинг учун бушгунги баҳслар кўп жиҳатдан бир-бирига боғлиқ.

“Шўртан” ўзининг илк ғалабасига эришадими ёки “Навбаҳор” Тошкентда очко ола биладими? - ЎЙИНЛАР АНОНСИ

SPORTS.uz тахмини 55% - 45%

Бир сўз билан айтганда, Олий Лига ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Биз эса шунчаки, томоша қилиб, футболдан баҳра олишимиз қолди холос.

Қуйида бугун бўлиб ўтдиган учрашувларнинг бошланиш вақтлари билан танишишингиз мумкин.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” 18:00

“Шўртан” – “Сўғдиёна” 18:00

“Бухоро” – “Металлург” 19:00

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar