Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.05.2016

Аёллар футболи. “Бухоро W” – “Севинч” 0:11

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 147
Аёллар футболи. “Бухоро W” – “Севинч” 0:11

“Севинч” бугун XXII Ўзбекистон чемпионати 2-тур учрашувини сафарда “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув бошланиши олдидан стадионда футбол мавсумининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз гимни садолари остида жамоалар майдонда саф тортишди.

Учрашувдаги ҳисоб 5-дақиқадаёқ очилди жамоамизнинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини, жамоамиз сардори Зебо Жўраева голга айлантирди-0:1.

Биринчи бўлим голларга бой бўлди. Жамоамизнинг мезбонлардан устунлиги яққол намоён бўлди. Ўйин ҳам асосан мезбонлар жарима майдони олдида давом этди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамиз томонидан киритилган голларига Танзиля Зарбиева, Саида Хандамова, Малика Бурхонова (2), Нилуфар Қудратовалар муаллифлик қилишди. Биринчи бўлим 0:6 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

Иккинчи бўлим ҳам голларга бой бўлди. Футболчиларимиз бўлим бошидан яна ташаббусни ўз қўлларига олишди ва учрашувдаги голлар сонини кўпайтириш ҳаракатида бўлишди.

Иккинчи бўлимда таркибимизда бир қанча ўзгаришлар бўлди. Жумладан иккинчи бўлимда Зебо Жўраеванинг ўрнига майдонга тушган ҳужумчимиз Улдона Тўхтаева тўрт марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди ва бу футболчи қизимиз ўз ҳисобига мавсумдаги биринчи покерни ёзиб қўйди. Бунгача тажрибали ярим ҳимоячимиз Камола Рисқиева ҳисобни 0:7 кўринишга олиб келган эди.

Тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтган учрашувда 0:11 ҳисоби қайд этилди. Бу “Севинч”нинг мавсумдаги иккинчи йирик ҳисобдаги ғалабаси бўлди.

Ушбу ўйиндан кейин жамоамиз очколари сони 6тага етди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олишди.

“Севинч” навбатдаги учрашувни 8 май якшанба куни Муборакда “Машъал W” жамоасига қарши ўтказади.

XXII Ўзбекистон чемпионати, 2-тур

“Бухоро W” (Бухоро) – “Севинч” (Қарши) 0:11

05.05.2016. Бухоро ш., “Қурувчи” стадиони. Соат 16:00да

Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Жанон Хомидов (Қарши), Камолиддин Абдураимов (Жиззах)

Захира ҳаками: Соҳиба Аҳмедова (Бухоро)

Назоратчи: Тимур Дўстов (Бухоро).

Гол: Зебо Жўраева, 5′-0:1, Танзиля Зарбиева, 8′-0:2, Саида Хандамова, 11′-0:3, Малика Бурхонова, 26′-0:4, 31′-0:6, Нилуфар Қудратова, 30′-0:5, Камола Рисқиева, 51′-0:7, Улдона Тўхтаева, 65′-0:8, 69′-0:9, 72′-0:10, 73′-0:11.

“Бухоро W”: 87.Гоккажон Ураева (1.Олия Акрамова 55), 4.Қарлғаш Шманова, 7.Вазира Ҳайитова, 9.Азиза Норова, 10.Зебунисо Мавланова, 17.Муҳайё Жўраева, 18.Сабина Жумаева, 20.Нозима Ҳидоятова, 44.Дилфуза Шарипова (15.Олтиной Шодиева 82), 70.Наргиза Раҳимова, 84.Муҳаббат Акрамова.

Захира: 14.Маҳлиё Ғоффорова, 16.Зарнигор Нуриддинова, 26. Саодат Уроқова.

“Севинч”: 12.Лайло Тилавова (16.Матлуба Абдирасулова 46), 5.Маҳлиё Юсупова (18.Шохида Тожиддинова 72) , 55.Зумрат Назарова, 27.Шодия Тошева (20.Мафтуна Шоимова 57), 11.Шахзоа Жамолова (25.Эльвина Аблякимова 65), 9.Саида Хандамова, 17.Танзиля Зарбиева, 8.Камола Рисқиева (19.Ольга Кахарова 60), 77.Нилуфар Қудратова, 37.Малика Бурхонова, 10.Зебо Жўраева (с) (15.Улдона Тўхтаева 70).

Захира:
7.Феруза Турдибоева.

Огоҳлантириш: Зебунисо Мавланова 2, Муҳайё Жўраева 13.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar