Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.04.2016

Ла лига. «Реал» сафарда қийин ғалабага эришди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 196
Ла лига. «Реал» сафарда қийин ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 36-тури доирасида марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтди. Мадриднинг "Реал" клуби Сан-Себастьянда "Реал Сосьедад" меҳмони бўлди ва қийин ғалабага эришди.
Басклар бутун ўйин давомида ҳужумда тажовузкор ўйин қилишмаган бўлса-да, ҳимояни мустаҳкам ушлашга ҳаракат қилди. Зидан эса асосий таркибнинг бирданига 6-7 нафар аъзосининг хизматидан турли сабабларга кўра фойдаланмади.
Учрашув давомида мадридликлар ижросидаги бурчак тўплари анча хавфли бўлди. Фақат Бэйл бошчилигидаги ҳужум чизиғига аниқли етишмади. Биринчи бўлим сўнгида Начо Фернандес ҳимоячини алдаб ўтиб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятда зарба йўллади. Ҳимоячига тегиб, дарвозага йўл олаётган тўпни бошқа ҳимоячи қайтарди.
Ўйиннинг 58-дақиқасида Хамес чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи тўпни ўта муваффақиятсиз қайтарди ва Гарет 7-8 метрдан дарвозага зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб қайтди. Баҳс тақдирини эса айнан Бэйлнинг ўзи ҳал қилди. Лукас Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Уэльслик ҳужумчи ҳимоячиларни ортда қолдирди ва бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" чемпионлик учун курашишда давом этади. Аммо чемпионлик тақдири кўпроқ "Барселона" ва "Атлетико" қўлида.

Ла лига, 36-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 80 Бэйл.
Реал Сосьедад – Рульи, Элустондо, Берчиче (Литри, 85), Сальдуа, Гонсалес, Ойарсабаль, Прието, Сурутуса, Бергара (Рейес, 68), Брума (Баутиста, 76), Ильярраменди.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Начо, Данило, Рамос, Хамес (Иско, 73), Каземиро, Бэйл, Модрич (Ковачич, 85), Васкес, Майораль (Хесе, 65).
Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (36), Бэйл (41), Бергара (42), Прието (48), Рамос (59), Начо (62), Сальдуа (64), Модрич (75).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar