Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.04.2016

Ла Лига. Суарес кетма-кет иккинчи ўйинда «покер»га эришди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 206
Ла Лига. Суарес кетма-кет иккинчи ўйинда «покер»га эришди

"Барселона" Ла лиганинг кетма-кет иккинчи ўйинида ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, жамоа ҳужумчиси Луис Суарес кетма-кет иккинчи баҳсда "покер"ни расмийлаштирмоқда.
"Спортинг"га қарши ўйинда каталонияликлар тезкор гол уришди. Ракитич юқоридан узатма берди ва дарвозабон тўпни уриб юборди. Месси бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Мезбонлар ҳисобни очиб олганларига қарамай, танаффусга қадар майдон бўйлаб секин ҳаракатланишди. Натижада хихонликлар 3 марта гол уриш имкониятига эга бўлишди. Фақатгина омад туфайли тўп "Барса" дарвозасидан ўрин олмади.
Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" тезликни оширишди. 63-дақиқада Месси-Иньеста-Суарес комбинациясидан кейин уругвайлик футболчи дарвозани ишғол қилди. Кейинги дақиқаларда ҳакам "Спортинг" дарвозасига кетма-кет 3та пенальти белгилади. Клос Гомеснинг иккита пенальти борасида қарори баҳслашишга арзийди. Пенальтиларнинг иккитасини Суарес, биттасини Неймар аниқ амалга оширди. Ўйин сўнгида Луис Суарес рақиб дарвозасига яна бир марта йўл топди ва "покер"ни расмийлаштирди. 6:0.

Суареснинг Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлари сони 34тага етди ва у Роналдудан 3та голга ўтиб кетди. "Барселона" эса очколарини 82тага етказиб, 1-ўринга қайтди.
Барселона – Спортинг Хихон 6:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 12 Месси, 2:0 – 63 Суарес, 3:0 – 74, пенальти Суарес, 4:0 – 77, пенальти Суарес, 5:0 – 85, пенальти Неймар, 6:0 – 88 Суарес.
Барселона – Браво, Суарес, Пике (Бартра, 66), Альба, Маскерано, Сержи Роберто (Дани Алвес, 46), Ракитич (Туран, 75), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Лихновски, Эрнандес Родригес, Враньеш, Менендес, Халилович, Лопес (Канелья, 70), Маскарель, Аит-Атман, Перес (Санабрия, 62), Герреро (Кастро, 75).
Огоҳлантиришлар: Враньеш (26), Эрнандес Родригес (71), Халилович (84).
Четлатиш: Враньеш (84).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar