Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.04.2016

Ла лига. «Барселона» ўз уйида «Валенсия»га ютқазди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 192
Ла лига. «Барселона» ўз уйида «Валенсия»га ютқазди

"Барселона" Испания чемпионатида кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди, кетма-кет тўртинчи ўйинда очко йўқотди.
ФИФА кунлари билан боғлиқ танаффусдан кейин ўз формасини тиклай олмаётган "кўк-анорранглилар" бу сафар ўз уйларида "Валенсия"га имкониятни бой беришди.
Каталонияликлар аввапги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар туфайли мухлислар олдида ўзларини оқлаш ҳамда ўзларига бўлган ишончни қайтариш мақсадида илк дақиқалардан ҳуужмга ташланишди. Йил давомида 100дан ортиқ гол уриб келаётган Месси, Неймар, Суарес учлиги биринчи бўлимда ҳам, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам кўплаб вазиятларни кўкка совуришди. "Кўршапалаклар" дарвозабони Диего Алвес дарвозага аниқ берилган барча зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда валенсияликлар "Барса" дарвозаси олдида иккита хавфли вазият яратишди ва ҳар иккала вазиятни голга айлантиришди. Дастлаб Сикейранинг чап қанотдан узатмаси Ракитичнинг оёғидан дарвозага кириб кетган бўлса, танаффус арафасида Санти Мина яккама-якка вазиятдан самарали фойдаланди.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Лионель Месси "Валенсия" дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги 500-голи бўлди. Бу вақтда ўйин тугашига тахминан 30 дақиқа бор эди. Мезбонлар яна ва яна олдинга ташланишди. Диего Алвес Ракитич томонидан 12 метрлардан йўллаган зарбани қайтарган бўлса, Пике 7-8 метрдан ноаниқ зарба берди. Қарши ҳужумда эса Пако Алькасер жуда яқин масофадан тўпни дарвозага бура олмади.
Энди... "Барселона" ва "Атлетико"да 76тадан, "Реал" ҳисобида эса 75 очко бор. Каталонияликлар ўзаро ўйинга кўра жадвални бошқаришмоқда. Уларда очко йўқотиш имконияти қолмади. Чемпионат тугашига 5 тур қолганида кам очко йўқотган жамоа чемпионликни қўлга киритади!

Испания Ла лигаси, 33-тур
"БАРСЕЛОНА" - "ВАЛЕНСИЯ" - 1:2
Голлар: 0:1 – 26, автогол Ракитич, 0:2 – 45 Санти Мина, 1:2 – 63 Месси.
Барселона – Браво, Суарес, Пике, Альба, Маскерано, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси.
Валенсия – Диего Алвес, Абденнур, Сикейра, Барраган, Мустафи, Парехо, Хави Фуэго, Андре Гомеш, Перес (Жоау Канселу, 74), Родриго (Гайя, 88), Санти Мина (Пако Алькасер, 60).
Огоҳлантиришлар: Барраган (15), Пике (35), Суарес (40), Парехо (51), Андре Гомеш (68), Неймар (86).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar