Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.04.2016

Даврон Файзиев: «Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 61
Даврон Файзиев: «Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик»

Фарғонада бўлиб ўтган Олий лига 5-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Қизиқарли учрашув бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Берган кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. “Нефтчи”ни жиддий ўргандик. Рақиб ўйинлари ёзилган видеолар кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёрландик.
Ўйин куни эрталаб матбуотда “Нефтчи” – “Сўғдиёна” баҳси превьюсини ўқиб чиқдим ва футболчиларга ҳам кўрсатдим. Фарғонадаги статистикаларимиз яхши эмаслигини сайтда ойнадек кўрсатиб қўйишганди. Ўйлаб қарасам, ҳақиқат ҳам “Нефтчи” уйида фақат бир марта ғалаба қозонган эканмиз. Мана шу битта ғалаба ва битта дуранг ўзим бошчилигимда қўлга киритилган экан. Орзуга айб йўқ дея Фарғонага ғалаба қозониш учун келгандик. Ўйиндан аввал Яратгандан зафар қучишимизни сўрагандим. Худо шукур, бугунги ўйин якуни биз учун омадли келди ва ғалабани илиб кетдик. Бугунги учрашув шундай зайлда ўтдики, битта гол ҳаммасини ҳал қиларди ёки дуранга тортадиган беллашув бўлди. Лекин Фарғонада хеч бир рақиб осонликча очко олиб кетмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугун бизга ҳам оғир бўлди. Фақат ўйин якуни Жиззах клубига омадли бўлди.
- Даврон ака, “Нефтчи” ҳақида қандай фикрдасиз ?
- Рақиб ўйинини таҳлил қилмайман. Бу саволни очиқ қолдираман. Хозир хар қандай клуб билан ўйнаса, натижа учун ҳаракат қилса бўлади. “Нефтчи”га эса фақат омад тилаб қоламан.
- Саволни бошқача бермоқчиман. Агар ҳозир сиз рақиб бош мураббийи бўлганингизда нималарга эътибор қилганлар бўлардингиз ?
- “Нефтчи” бош мураббийи бўлиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бу саволга тез жавоб бериш қийин. Фикримча, “Нефтчи”нинг ҳужум чизиғига эътибор қилиш лозим. Қачонки, ҳужумда ишларинг яхши бўлса, ҳимоя ҳам шунга яраша ишончли ўйнай бошлайди. Тўғри “Сўғдиёна” ўйин охирида тўлиқ ҳимояланди. Чунки ҳисоб бизни қониқтирарди. Охирдаги гол ҳам бўлмаганда, дуранг ҳам рози эдик. Футбол мухлислар учун ўйналади. Кимлардир айтади “футболда натижа муҳим”. Йўқ, мухлислар стадионга келганга яраша чиройли футбол ҳам кўриши лозим, - деди Файзиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar