Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.04.2016

Рашиджон Ғофуров: “Алмаштиришларни мажбурий тарзда амалга оширдик”

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 73
Рашиджон Ғофуров: “Алмаштиришларни мажбурий тарзда амалга оширдик”

“Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Рашиджон Ғофуров жавоб қайтарди:

- Ўзинглар гувоҳи бўлганинглардек, бугунги учрашув чиройли тарзда ўтмаган бўлсада қандайдир қизиқ, яъни хавфли вазиятларга бой руҳда ўтди. Анча пайтдан бери вазиятлар юзага келтираётган бўлсакда, имкониятлардан фойдалана олмаётганлигимиз, голларга бўлган соғинч ҳисси юзага келганди. “Шўртан” жамоами намойиш этган ўйин борасиа гапирадиган бўлсак, ғузорликлар майдонга яраланган шердек тушишди. Сабаби уларни ҳам йўқотадиган нарсаси қолмаганди. Хуллас, меҳмонлар борига баракка қабилида тўп суришди. Умуман олганда “Шўртан” жамоаси ёмон ўйин кўрсатмади.

Олдинги учрашувларда мазмунлироқ ўйин кўрсатган бўлсакда, натижалар ижобий тарзда кўриниш олмаётганди. Бугун эса буни акси бўлди. Яъни чиройли ўйин кўрсата олмадигу, лекин натижа ижобий кўриниш олди. Айнан шу жиҳат биз билан биргаликда мухлисларимизни ҳам толиқтириб қўйди деб ўйлайман. Хайрулло Каримовни мажбуран алмаштирдик. Чунки иккинчи бўлимда Жўрабоевни ўрнига Игорь Голбанни майдонга туширишни режалаштиргандик. Лекин, танаффус пайтида Хайрулло оёғини тортиб олганлигини билдириб, ҳаракат қила олмаслигини маълум қилди. Алмаштиришларимизни эртароқ ва мажбурий тарзда амалга оширганимиз сабабли, футболчиларимиз учрашув охирларида бироз толиқиб қолишган бўлсада, ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар тўп суришга мажбур бўлишди. Айнан бу ҳолат орқали ўйинчиларимизнинг қай бирларини баҳс охирига қадар тўлиқ куч билан ҳаракат қила олишлари борасидаги саволга ҳам жавоб топдик. Кейинги турларда шу жиҳатга ҳам эътибор қаратамиз.

Пушурни кўпчилик гол ура олмаслиги учун танқид қилмоқда. Шунга қарамай, украиналик футболчининг хизматларидан асосий таркибда фойдаланяпмиз. Бўйдор бўлганлиги сабабли рақибнинг икки-уч нафар ҳимоячиси унга эътибор қаратмоқда. Бу эса қайсидир маънода устунликни ҳам туҳфа этади. Аксинча бўйи унчалик баланд бўлмаган ҳужумчини майдонга туширсак, уни қўриқлаш учун бир нафар ҳимоячининг ўзи етарли бўлади. Пишур иккинчи қаватда бўлган курашларда йўқ деганда битта вазиятда рақибидан устунлик қилади. Аслида учта ҳолатда Олександр тўпга эга чиқмоқда. Хуллас бу ҳам ўзига хос тактика. Голбан жароҳат туфайли 18 кун давомида дам олишга мажбур бўлди. Уни оптимал спорт формасига кириб олиши учун вақт керак бўлади. Шу сабабли, Игорьни иккинчи бўлимда майдонга туширмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, майдонга айни пайтда тайёр бўлган футболчиларни туширмоқдамиз. Кимни қандай имкониятга эга эканлигини ҳар бир мухлисга бирма-бир айтиб чиқа олмаймиз. Чой борасида гап кетганида, кореялик футболчини бугунги кунда 90 дақиқа ҳаракат қилиш учун кучи етмаяпти. Уни ўзи ҳам тўп сура олмаслигини айтганлиги учун алмаштирдик.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar