Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.04.2016

Расман. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 198
Расман. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига йўл олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу босқич ўйинларига тайёргарлик доирасида Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Канада Футбол Ассоциацияси шу йилнинг 7 июнь санасида Австрияда миллий терма жамоаларнинг ўзаро назорат учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришди.

Таъкидлаш керакки, ҳар икки терма жамоа Жаҳон Чемпионати-2018 йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъаси иккинчи саралаш босқичи “H” гуруҳи ғолиби сифатида саралашнинг финал босқичига йўл олган 12 терма жамоанинг бирига айланди. Учинчи босқич учун ташланган қуръа натижаларига кўра “А” гуруҳидан ўрин олган Самвел Бабаян шогирдлари Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ҳамда Сурия билан мундиал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Канада терма жамоаси эса Жаҳон чемпионати 2018 саралаши доирасида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Гондурас ва Сальвадор терма жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон билан ўйинга қадар, 3 июнь куни Канада терма жамоаси Озарбойжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar