Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.04.2016

«Кутиш бунча азоб-а?!»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 159
«Кутиш бунча азоб-а?!»

2 ой муддатга сафдан чиққан Жером Боатенг майдонга қайтиш онларини сабрсизлик билан кутяпти. У ҳаттоки, саломатлигини хавф остида қолдириб, таваккал қилишга ҳам тайёр. «Бавария» футболчиси яқинда bundesliga.com порталига интервью бериб, шу ҳақда сўзлади. Шунингдек, клубининг мавсум финишига доир мақсадлари, АҚШ бўйлаб чиқиладиган ёзги турне ва жароҳатланган футболчилар вақтни қандай ўтказишлари хусусида ҳам тўхталди.

- Мана, яна машғулотларга киришдингиз - бу яхшилик аломати. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Нолишга асос йўқ, ҳаммаси яхши. Тикланиш жараёни режа бўйича давом этяпти ва ижобий ўзгаришлар бор. Дейлик, айни пайт кунига икки маҳал машғулот ўташга чидаяпман. Албатта, шошилиш ярамайди, яъни барчасини аста-секин амалга ошириб бориш мақсадга мувофиқ. Асосийси, умумий ҳолатим кун сайин яхшиланяпти.

- Хўш, қайтиш онларини сабр билан кутяпсизми ёки ўзингизни қўлга олишингиз қийин кечяпти?

- Иккинчи вариант тўғрироқ - сабрим чидамаяпти. Эҳ, кутиш бунча оғир-а?! Ўзимга қолса, ҳозироқ майдонга тушишни истайман.

- Демак, телевизор орқали футбол томоша қилишга хушингиз йўқ, шундайми?

- Қўйинг, буни сўраманг. Телевизорда футбол кўришга асабим дош бермайди. Бундай вақтда мен билан бирга ўтирган ҳамроҳимдан катта жасорат талаб этилади. Хуллас, ўзим иштирок этмайдиган ўйинларни томоша қилиш мен учун азобнинг ўзгинаси. Ҳаттоки, майдонда ҳам телевизор қаршиси ёки трибунадагидек сиқилиб-куюнмайман. Бу борада ўзгармасам бўлмайди, лекин ҳозирча қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти.

- Бу гапларингиз дейлик, терма жамоанинг ўртоқлик ўйинларига ҳам тегишлими?

- Албатта, бироқ расмий ўйинлар босими барибир, анча баланд. Аслида терма жамоамиз учрашувларини ҳам телевизорда кўришни ёқтирмайман, аммо йигитларимиз учун доимо мушт тугиб ўтираман.

- Тўлақонли машғулотлар ва майдонга қайтишингиз масаласида аниқ бир режа, яъни муддат борми?

- Тикланиш жараёнида ўта эҳтиёткор бўлиш лозим, лекин умид қиламанки, 3-4 ҳафта ичида тўлиқ тузаламан.

- Агар шундай бўлса, Германия кубоги ва Чемпионлар Лигасида ўйнашингиз, қолаверса, «Бавария»га кетма-кет 4-марта бундеслига ғолиблигини қўлга киритишида ёрдам беришингиз мумкин.

- Бундеслигада яна 1-ўринни олиш имкониятимиз анча баланд. Асосий мақсадимиз шу. Табиийки, ЧЛда ҳам имкон қадар узоқроққа боришни хоҳлаймиз, лоақал ярим финалга чиқишимиз шарт. Асосий ўйинлар вақтигача сафга қайтишдан умидворман. Факт шуки, ЧЛ - «Бавария» учун жуда муҳим турнир. Доимгидек, албатта.

- Сизни нафақат «Бавария» клуби, балки Германия термасининг ҳам алмаштирилмас футболчиси сифатида таърифлашади. Хуллас, жаҳон савиясидаги ўйинчига айландингиз...

- Бу борада баҳслашмайман, эътироф менга маъқул.

- Бундай муваффақиятларга қандай эришдингиз?

- Шунчаки, майдонда хотиржамликни сақлаб қолишга уринаман ва бу вазиятларда тўғри йўл танлашимга имкон беради. Шунингдек, мудом ўз ўйинимни таҳлил этиб, хатоларим устида ишлашни канда қилмайман. Биласиз, замонавий футболда ҳимоячи фақат орқада ўйнаш билан чекланмаслиги керак, гарчи бу ҳамон унинг асосий вазифаси саналсада. Эндиликда ҳимоячилардан жамоа ҳужумида ҳам фаол иштирок этиш талаб қилинмоқдаки, ҳар ким бунга ўзини мувофиқлаштириб бориши зарур.

- Яқин бир неча ой ҳам «Бавария» клуби, ҳам Германия термаси учун мураккаб келиши тайин. Бундай ҳолатда Пеп Гвардиоланинг кейинги мавсум жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар футболчиларга қандай таъсир кўрсатди?

- Ҳеч қандай. Эҳтимол, гапларимга кимдир ишонмас, лекин ҳақиқат шуки, айни пайт бизни ёзда нима бўлиши заррача қизиқтирмаяпти. Зеро, жамоамизнинг асл мақсадлари тайин ва барчамиз олдимиздаги вазифаларни сифатли бажаришга эътибор қаратяпмиз. Қисқаси, ёзда «Бавария»га янги мураббий келиши хусусида ортиқча бош қотираётганимиз йўқ.

- Дарҳақиқат, «Бавария»нинг чинакам етакчилари қаторига қўшилдингиз. Ҳозирги ролингиз ўзингизга ёқяптими?

- Умумий олганда, табиатан босиқ йигитман, дейлик, майдонда ҳеч қачон бақирмайман. Ҳа, баъзан шундай қилишга мажбур бўласан, дейлик, трибуналар шовқини ёки жамоадошинг узоқда тургани туфайли овозингни кўтаришингга тўғри келади. Аслини олганда эса, анча ювош-мулойимман...

- «Бавария» ёзда АҚШ бўйлаб сафарга чиқади. Jay-Z билан алоқаларингизни инобатга олиб сўраймиз: Қўшма Штатлар ҳаётингизда қандай ўрин тутади?

- Футбол — бу глобал соҳа. Бундеслига ва «Бавария»га қизиқадиганлар бутун дунёда топилади. Хусусан, АҚШда ҳам мухлисларимиз жуда кўп. Шундай экан, у ерга бориш онларини интизор кутяпман.

- Jay-Z ҳақида нима дейсиз?

- У билан учрашувимиз мен учун бутун бир воқеликка айланди. Биз суҳбат жараёнида спорт, мусиқа ва халқаро ҳамкорлик ҳақида гаплашдик. Кўрайликчи, биргаликда нимага эришаркинмиз?

- Кўринишидан, бўш вақтларда ҳам айнан АҚШга йўл оласиз, чоғи.

- Ҳа, бунгача бир неча марта Америка бўйлаб саёҳат қилганман. Лекин энди клуб турнесини кутишимга тўғри келади. Зеро, «Бавария» иштирокидаги барча турнирлардан сўнг терма жамоа сафида Евро-2016га ҳам бормоқчиман.

Football.ua - И. РАҲИМОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar