Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.04.2016

Бахтиёр Ашурматов терма жамоа, клуб ва мухлислар ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 62
Бахтиёр Ашурматов терма жамоа, клуб ва мухлислар ҳақида

“Андижон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учун янги босқич бошланди. Чунки унинг “бургутлар”га устозлик қилиши ва қандай натижаларга эришиши бошқалар учун жуда қизиқ туюляпти. Куни-кеча “Андижон” бош мураббийи билан айрим масалалар хусусида фикр алмашдик.

Терма жамоа ҳақида

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси сифатида Бахтиёр Ашурматов ҳам қуръа ташлаш жараёнига бефарқ бўлгани йўқ. Шу сабабли гуруҳдошларимиз номи маълум бўлганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Менимча, қуръа натижасидан мухлисларнинг ҳам, мутахассисларнинг ҳам кўнгли тўлди. Кўпчилик гуруҳимиздан Эрон ва Жанубий Кореянинг жой олишини кутишаётганди. Бу ерда гап Япония билан Австралиядан қўрқишда эмас. Ўтган сафарги охирги саралаш босқичда айнан Эрон ҳамда Корея билан ўйнагандик ва омадсизлик туфайлигина жаҳон чемпионатига чиқа олмагандик. Улар билан навбатдаги тўқнашув эса футболчиларимиз учун яхши имконият. Ниҳоят, энди терма жамоамиз мундиалга чиқиш вазифасини уддалай олишига ишонаман. Австралия терма жамоасида жисмонан бақувват футболчилар кўп. Шунингдек, у ерга бориб келиш ҳам ноқулайликларни туғдиради. Японияни эса Осиёдаги энг кучлиси деб бемалол айтишимиз мумкин. Айнан биз кўришни хоҳламаган иккита терма жамоа гуруҳимиздан жой олмади. Бу ҳам бизнинг ютуқларимиздан бири. Япония билан Австралия эса охирги пайтларда мунтазам равишда жаҳон чемпионатларида қатнашиб келишяпти. Шу боис уларга қарши ўйнаш жуда ноқулай. Эронни эса ўтган сафар ўз уйида ютганмиз. Қуръа ташлаш маросимини онлайн равишда кузатиб ўтирдим. Очиғи, мен олдиндан кутган жамоалар гуруҳимизга тушишди.

Кийиниш маданияти хусусида

Ашурматовнинг мураббий сифатида ажралиб турадиган хусусиятларидан бири шундаки, у кийиниш одобига ҳам катта эътибор беради. Ҳар бир ўйинга янги костюм-шим кийган ҳолда келганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Ушбу масала бўйича ўзига мурожаат қилганимизда шундай деди:

- Ҳар кимнинг дунёқараши ҳар хил. Кимлардир ўйинга спорт кийимида чиқади. Бу нарса уларнинг дидсизлигидан дарак бермайди. Шунчаки, спорт кийими улар учун қулайроқдир. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, тўғриси, ҳаётда кўпроқ спортга хос бўлган кийимларда юришни ёқтираман. Буни мен учун қулай томонлари кўп. Аммо ўйин пайтида бош мураббий ёрдамчиларидан ва бошқалардан ажралиб туриши керак деган фикрдаман. Футболчилик чоғимда кийинишга унчалик қизиқмасдим. Мураббий бўлганимдан кейин эса кийимга эътибор берадиган бўлиб қолдим. Бош мураббийлар ҳамиша мутахассислар, мухлислар ва футболчиларнинг эътиборида туради.

Мухлислар тўғрисида

Водийда футболни жуда қадрлашади. Буни “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Қўқон-1912”нинг мухлисларидан ҳам билса бўлади. Бахтиёр Аъзамович эса Наманганда бош мураббий бўлиб ишлаб, унинг ишқибозлик даражасини кўрди. Энди бўлса “Андижон” клубида ишлаяпти ва бу ердаги мухлисларнинг шижоатини кўриб қойил қолаётганини яширмаяпти.

- Гапнинг очиғини айтсам, Наманган ва Андижон мухлисларини таққосламаган бўлардим. “Навбаҳор” мухлислари ҳам мени доим яхши кўришарди ва ҳурмат қилишарди. Ҳар бир ўйиндан сўнг олқишлашарди. “Андижон”да ҳали ҳеч нимага эришганимиз йўқ. Битта ғалаба ҳеч нарсадан дарак бермайди. Бизнинг ҳали қиладиган ишларимиз бисёр. Мухлисларимиз учун кучлироқ жамоа тузишимиз ҳамда уларни қувонтириш мақсадида кўпроқ ғалабалар қозонишимиз лозим. Аммо мавсумни омадсиз бошлаганимизга қарамасдан, андижонлик ишқибозларнинг чин юракдан қўллаб-қувватлаётгани, ишонаётгани ва уларнинг бизга бўлаётган муҳаббати ҳар биримизни қувонтиряпти. “Андижон” учун янада жон куйдириб ишлашимизга иштиёқимизни кучайтиряпти. Футбол мухлислар учун ўйналади. Буни футболчиларимга ҳам доим айтаман. Уларга маъқул келадиган ўйин кўрсата олишимиз даркор. “Нефтчи” билан ўйинда стадионда қандай муҳит ҳукм сурганини кўрдингиз. Тўғриси, бир қатор ўйинчиларимиз бундай “қайноқ” ўйинда биринчи марта тўп суришди. Ўзлари бундай муҳитни кўриб ҳайрон қолишди. Шуни алоҳида айтишим керакки, ишқибозларнинг олқишлари ўйинчиларимизга қўшимча куч бағишлади. Натижада йигитларимиз охиригача курашишди. Биз энди тўртинчи ўйинда уч очкони қўлга киритдик ва “Нефтчи”ни ютганимиз мухлисларимиз учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Энди шуни тасаввур қиляпманки, “Андижон”ни юқори босқичга олиб чиқиб, Осиё Чемпионлар лигаси учун курашадиган бўлсак, шаҳарда қандай байрам ҳукм суради?! Стадионимиз янада ишқибозлар билан тўлиб-тошади. Ўйинларимизни интизор бўлиб кутишади. Андижон ҳалқи футболни ниҳоятда севишини яна бир бор исботлашяпти. Шундай мухлислар учун ҳам раҳбарият, мураббий ва футболчилар ажойиб жамоани тузишлари керак деб ҳисоблайман. “Андижон” сўнгги йилларда олий лигада қолиш учун курашадиган бўлиб қолганди. Тезроқ бундай ҳолатдан олиб чиқишимиз керак. Мақсадимиз клубни кучлилар қаторига кўтаришдир. Мухлисларимизнинг бундай ажойиб тарздаги қўллаб-қувватлаши натижасида биз ўз вазифамизга босқичма-босқич эришамиз деб умид қиламан. Шу ўринда икки йил давомида мени қўллаб туришгани учун наманганлик мухлисларга ҳам миннатдорчилигимни билдираман. Шуни аниқ ишонч билан айтишим мумкинки, кўплаб наманганлик ишқибозлар эндиликда “Андижон” жамоасига ҳам мухлислик қилишяпти.

Босим ва ишонч ҳақида

Ашурматов ва унинг жамоаси учун мавсум муваффақиятсиз бошланди. Шу боис кетма-кет 3 та ўйиндаги мағлубият туфайли уларга босим ортганди. Аммо водий дербисидаги ғалаба чиндан ҳам андижонлик мухлисларни қувонтирди. Жамоага айнан ғалаба керак эди. Бу вазият хусусида ҳам Ашурматов тўхталиб ўтди.

- Мураббий ва футболчи ўйиндан-ўйингача яшайди. “Қўқон-1912”га ютқазганимиздан кейин йигитларга агар “Нефтчи”ни юта олсак, ишқибозларимиз бизга яна ишонишади. Раҳбарларимизнинг ҳам эътиборини қозонамиз деб айтгандим. Мавсумнинг энг муҳим бўлган ўйинларидан бирида “Нефтчи” устидан ғалаба қозондик. Лекин жамоа сифатида ҳали ҳеч нимага эришганимиз йўқ. Кейинги учрашувларда ҳам худди охирги ўйинга чиққандек ўйнашимиз зарур. Тўғри, кечаги ғалабадан кейин бизга ҳам, футболчиларга ҳам босим нисбатан камайди. Аммо олдинда бизни “Бухоро”, “Сўғдиёна”га қарши оғир учрашувлар кутиб турибди. Улар бу йил кучли таркибни шакллантиришган. Имкон борича ишқибозларимизнинг меҳрини мустаҳкамлаб боришга ҳаракат қиламиз.

ФИРДАВСХОН

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar