Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.04.2016

Клаудио Раньери «Лестер»нинг мавсум якунидаги мақсадини айтди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 177
Клаудио Раньери «Лестер»нинг мавсум якунидаги мақсадини айтди

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ўз шогирдларининг PFA талқини бўйича Англининг энг яхши футболчилари бўлиш учун номзодлигига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Мен жамоамиз жуда яхши ўйнаётганидан хурсандман. Менга қолса йил жамоасини ўз футболчиларим билан тўлдирардим. Улар ўз мухлисларига орзуни туҳфа этишди.

Эндиликда шаҳардаги кўплаб болалар уларга ҳавас қилиб машғулотларга келишмоқда. Бу ажойиб.

Бизнинг мақсадимизни сўрайсизми? Қайдам. Менимча, биз ўзимиз учун еврокубоклар йўлланмасини нақ қилиб қўйдик. Эндиги мақсад чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш десам бўлар. Барча кейинги 6 турда нималар бўлишини билишни истамоқда. Худди мен каби.

Лекин кутишга мажбурмиз. Ўйиндан ўйинга буни билиб борамиз. Мен ҳозир кейиги ўйинимиз ҳақида ўйламоқдаман. Бу жуда оғир ўйин бўлади («Сандерленд»га қарши - таҳририят)», – дейди Раньери.

Айни вақтда «Лестер» 69 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда «Тоттенҳем» (62 очко) ва «Арсенал» (58 очко) жойлашган.

«Лестер»нинг кейинги турдаги рақиби лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Сандерленд» (18 ўрин) жамоасига қарши 10 апрель куни бўлиб ўтади.

Кейинги турларда «Лестер» учрашуви «Вест Ҳэм», «Суонси », «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Челси» жамоаларига қарши ўйнайди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar