Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.04.2016

«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 79
«Обод» - «Қизилқум»: Чипталар сотувга чиқарилди

9 апрель куни “Обод” клуби Ўзбекистон ХXV миллий чемпионатининг 4-тур ўйинлари доирасида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори ва бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, олий лиганинг янги вакили “Обод” мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида чиройли ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда. Тўғри, жамоа ҳали миллий чемпионатда ғалаба қозонганича йўқ. Бироқ, “обод”чилар ўйинида маъно ва мазмун борлигини мухлису-мутахассислар эътироф этишяпти. Бу эса эртанги ўйин олдидан мухлислар қалбида ижобий натижага умид уйғотмоқда. Бироқ, жорий мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган навоийликлар ҳам ғолибона одимини давом эттиришдан умидвор. Шундай экан, шанба куни ишқибозлар “ЖАР” стадионида ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишларига шубҳа йўқ.

Профессионализм сари дадил одимлаётган “Обод” жамоаси ОФК талабларидан келиб чиққан ҳолда бўлажак ўйинга чипталар сотувини йўлга қўйди. “Обод” – “Қизилқум” баҳсини бевосита стадиондан томоша қилиш истагида бўлган мухлислар 8 апрелдан чипталарни “ЖАР” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар баҳоси 7 мингдан 15 минг сўмгача қилиб белгиланган. Шошилинг, чипталар чекланган миқдорда!

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати. 4-тур.
“ЖАР” стадиони. 9 апрель, 16:00
«Обод» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Лутфулин (барчаси Тошкент шаҳридан)
Назоратчи ҳакам: Р.Серазетдинов (Тошкент)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar