Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.04.2016

Осиё кубоги-2019. Саралаш плей-офф босқичига қуръа ташланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 233
Осиё кубоги-2019. Саралаш плей-офф босқичига қуръа ташланди

Осиё кубоги-2019 саралашининг 3-босқичи йўлланмаси учун бўладиган плей-офф босқичига қуръа ташланди.
Иккинчи босқичда гуруҳларда 4-ўринни эгаллаганлар орасида паст натижа қайд этган 4 жамоа ҳамда 5-ўринни эгаллаган 7та жамоа икки босқичли плей-офф босқичида қатнашиб, гуруҳ босқичига йўлланма берадиган 8та ўрин учун кураш олиб боришади.
Мазкур 11 терма жамоа орасида энг паст натижага қайд этган Бутан плей-офф 2-раундида қатнашади. Қолган 10та жамоа 5та жуфтлик ҳосил қилишди ва унда ғолиб чиққан жамоалар гуруҳ босқичи йўлланмасига эга бўлишади.

1. Хитой Тайпейи - Камбожа
2. Мальдив - Яман
3. Тожикистон - Бангладеш
4. Малайзия - Шарқий Тимор
5. Лаос - Ҳиндистон

Плей-офф ўйинлари 2 ва 7 июнь кунлари ўтказилади.
Ушбу босқичда мағлуб бўлган 5 жамоа сафига Бутан қўшилади ва олти жамоа 3та йўлланма учун плей-офф босқичида иштирок этади. 2-раунд қуръаси қуйидагича бўлди:

2-жуфтлик мағлуби - 5-жуфтлик мағлуби
3-жуфтлик мағлуби - Бутан
4-жуфтлик мағлуби - 1-жуфтлик мағлуби

Бу босқич ўйинлари 6 сентябрь ва 11 октябрь кунларига белгиланган.

Шундан сўнг Осиё кубоги-2019 3-саралаш босқичида иштирок этадиган 24та жамоа номи аниқ бўлади ва жамоалар қуръа орқали 6та гуруҳга тақсимланишади. Гуруҳларда дастлабки иккита ўринни банд этган жамоалар Осиё кубоги-2019 йўлланмасини қўлга киритишади.
БААда ўтадиган мусобақада 24та жамоа иштирок этишидан хабарингиз бор. ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига йўл олган 12та жамоа Осиё кубоги-2019 йўлланмасини қўлга киритиб бўлган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar