Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.04.2016

Бокс. Ғолиб спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали суратда кутиб олинди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 239
Бокс. Ғолиб спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали суратда кутиб олинди


Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ватанимизга қайтиб келдилар.

Тошкент халқаро аэропортида мардонавор спортчиларимизни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика бокс федерацияси раҳбарияти, спортчиларнинг оила аъзолари, жамоадош дўстлари, ОАВ ходимлари кутиб олдилар.

Икки қитъанинг жами 35 давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Учтадан олтин ва кумуш ҳамда 1 та бронза медалига сазовор бўлган Хитой термаси иккинчи, 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медаль билан Қозоғистон термаси учинчи ўринни банд этди.

Эътиборлиси, финалга қадар етиб келган 7 нафар боксчимиз “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаларини ҳам қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида ҳамюртларимиздан Ёдгорой Мирзаева (-51 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Шахрам Гиясов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритдилар. Ушбу муваффақиятдан сўнг, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси “Рио-2016” Олимпиада ўйинларида барча вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтариладиган бўлдилар.

Бундан ташқари, мазкур лицензион мусобақада муваффақиятли иштирок этган Ёдгорой Мирзаева ҳам Ўзбекистон хотин-қизлари орасида биринчи бўлиб бокс спорт турида Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шундай қилиб, Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида жами 36 та йўлланма ўз эгаларига топширилди. Шундан Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистонда – 7 нафардан, Мўғилистондан – 4 нафар, Австралиядан – 3 нафар, Филиппин, Таиланддан – 2 нафардан, Ҳиндистон, Қирғизистон, Япония, Иорданиядан – 1 нафардан спортчи Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлди.

Маълумот учун. Мамлакатимиз спортчилари мусобақа давомида 15 давлатнинг жами 24 нафар спортчисини мағлуб этдилар. Жумладан, Хитойнинг – 4 нафар, Индонезия ва Қирғизистоннинг – 3 нафардан, Япония ҳамда Филиппиннинг – 2 нафардан, Мўғилистон, Ж.Корея, Таиланд, Тожикистон, Янги Зеландия, Австралия, Эрон, КХДР, Хитой Тайпейи ва Қозоғистоннинг – 1 нафардан боксчисини енгишга муваффақ бўлдилар.

Бугунги кунга келиб Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган йўлланмаларимиз сони 60 тага етди. Шундан 25 та йўлланма Паралимпиячиларимизга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпия ўйинларида делегациямиз таркибидан жами 64 нафар спортчи ўрин олган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar