Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.04.2016

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» кичик ҳисобда ғалаба қозонишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 89
ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» кичик ҳисобда ғалаба қозонишди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида дастлабки 2та ўйин бўлиб ўтди. Барселонадаги "Камп Ноу" стадионида ўтган "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйин ўта қизиқарли кечди.
Каталонияликлар ўйинни ташаббус билан бошлашди, аммо голга тортадиган яққол вазият ярата олишмади. Ҳисобни эса "матрасчилар" очишди. Гризманнинг узатмасидан кейин Торрес жарима майдончасига кирди ва 14 метрлардан кучли зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди.
Бу пайтда ўйиннинг 25-дақиқаси ўтиб бораётганди, орадан 10 дақиқа ўтиб Торрес майдондан четлатилди. Ҳужумчи дастлаб Неймарни очиқчасига тепиб, ағдарди. Торрес кетма-кет бир неча футболчиларни алдаб ўтаётган Неймарнинг ҳаракатига чидаб тура олмади. Бунинг учун у дастлабки сариқ карточкасини олди. Орадан кўп ўтмасдан Фернандо тўпсиз қолган Маскеранони тепди. Бу вазият учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Ниҳоят, 36-дақиқага келиб Торрес учинчи фолни (Бускетсга нисбатан) ишлатди ва иккинчи сариқни олиб, майдонни тарк этди.
Иккинчи бўлимга "Барселона" яраланган шер қиёфасида чиқиб келди. Қандайдир 15 дақиқа ичида жамоа голга тортадиган 4та вазият яратди. Месси чалқанча услубда йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетган бўлса, Неймарнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди. "Штурм" ниҳоят ўз самарасини берди. 63-дақиқада Алвес чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Альба берган зарбани Суарес дарвозага буриб қўйди.

Орадан 11 дақиқа ўтиб, "Барса" ҳисобда олдинга ўтиб олди. Алвес Суаресдан узатма қабул қилди ва ўнг қанотдан тўпни дарҳол унинг ўзига етказди. Уругвайлик футболчи бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голллардан кейин "Барса" босимни бироз пасайтирди, аммо ташаббусни ўз томонида ушлаб турди. Якуний ҳисоб — 2:1. Мазкур натижа жавоб учрашувида ҳам интригани сақлаб қолади.
Чорак финалнинг яна бир ўйинида "Бавария" ўз майдонида "Бенфика"ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Артуро Видаль томонидан урилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
ЕЧЛ, ЧОРАК ФИНАЛ, ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР
Барселона Испания – Атлетико Испания 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 25 Торрес, 1:1 – 63 Суарес, 2:1 – 74 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич (Рафинья, 63), Бускетс (Серджи Роберто, 80), Иньеста (Туран, 83), Месси, Суарес, Неймар.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Люка Эрнандес, Годин, Филипе Луис, Сауль (Корреа, 90), Габи, Коке, Гризманн (Томас, 76), Торрес, Феррейра Карраско (Фернандес, 53).
Огоҳлантиришлар: Торрес (29), Коке (33), Бускетс (48), Филипе Луис (61), Суарес (70), Гризманн (73), Люка Эрнандес (78), Облак (79), Маскерано (82), Фернандес (86).
Четлатиш: Торрес (35).

Бавария Германия – Бенфика Португалия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 2 Видаль.
Бавария – Нойер, Лам, Киммих (Мартинес, 60), Алаба, Бернат, Видаль, Дуглас Коста (Коман, 70), Мюллер (Гетце, 85), Алькантара, Рибери, Левандовски.
Бенфика – Эдерсон, Андре Алмейда, Линделеф, Жардел, Элизеу, Пицци (Самарис, 90), Фейса, Саншеш, Гайтан, Митроглу (Хименес, 70), Жонас (Сальвио, 83).
Огоҳлантириш: Рибери (22), Бернат (42), Жонас (58), Линделеф (62).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar