Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

Олий лига-2016. 3-тур ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 166
Олий лига-2016. 3-тур ҳақида

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Якунланган турда бир қанча эътиборга молик воқеалар содир бўлди.

Ушбу тур 31 март куни старт олди ва ўша куни ўтказилган ягона ўйинда ҳисоб очилмади. “Бунёдкор” ўз майдонида илк бор “Машъал”ни мағлуби эта олмади. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бу турда “Бухоро” майдонига сафар қилиб, дуранг натижа билан кифояланишига тўғри келди. Ўтказилган икки турдан кейин пешқадам бўлиб турган “шерлар” қайд этилган дурангдан сўнг турнир жадвалининг 5-поғонасига тушиб кетди. Анйнан “Бухоро” – “Пахтакор” учаршувида мухлисларнинг стадионга ташрифи бўйича мавсумнинг ҳозирги палласигача бўлган энг яхши натижа қайд этилди. Ушбу учрашувни бевосита стадиондан томоша қилиш учун 22571 мухлис ташриф буюрган. Ушбу турдаги энг йирик ҳисоб “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувида қайд этилди – 4:0. 3-турда энг кўп четлатиш қайд этилган ўйин эса Бекабодда бўлиб ўтди. “Металлург” – “Шўртан” учрашувида бош ҳакам Азиз Асимов томонидан учта қизил карточка кўрсатилган. Мезбонлардан Абдумўминов ҳамда Одилов қизил карточкага муносиб топилган бўлса, “Шўртан”дан Мамадалиев ҳам майдонни финал хуштаги чалинмасидан аввал тарк этишига тўғри келди. "Қизилқум” футболчиси Илҳом Юнусов бу турда чемпионатдаги тўртинчи голини киритиб, тўпурарлар баҳсида етакчи бўлиб олди. Ушбу турда йирик ғалабага эришган “Локомотив” – турнир пешқадамига айланиб олди. Аввалги турларда “Навбаҳор” ва “Андижон”ни мағлуб этган “Темирйўлчилар” бу турда водийнинг учинчи вакилини ҳам енгиб, ўз ҳисобидаги очколар сонини 9тага етказиб олди. Айни пайтда “Металлург”, “Насаф” ҳамда “Қизилқум” жамоаларида ҳам 9 очко бор. Тошкенликлар фақатгина тўплар нисбатига кўра улардан юқорироқда.

3-тур доирасидаги барча ўйинлар натижалари:

31 март, пайшанба.

“Бунёдкор” 0-0 “Машъал”

1 апрель, жума.

“Бухоро” 0-0 “Пахтакор”

“Насаф” 1-0 “Обод”

“Локомотив” 4-0 “Нефтчи”

“Қўқон” 1-0 “Андижон”

“Қизилқум” 2-1 “Олмалиқ”

“Металлург” 3-2 “Шўртан”

“Навбаҳор” 0-0 “Сўғдиёна”

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar