Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

Болгар афсонасининг вориси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 63
Болгар афсонасининг вориси

Футбол даҳоларининг сирли қудрати шундаки, уларнинг фаолияти нафақат клуб ёки терма жамоада, балки бутун мамлакат футболининг тақдирини тамоман ўзгартириб юборади. Кўпинча ана шу даҳолар ўзларидан кейин муносиб ворислар қолдиришади. Лекин баъзан ўша ўринбосарларнинг майдонга тушиши учун йиллар талаб этилади.

Болгариялик афсонавий ҳужумчи Христо Стоичков бундан 22 йил муқаддам «Олтин тўп» совринини қўлга киритганди. «Зубр» ЖЧнинг энг яхши тўпурари бўлган, «Барселона» билан ЧКнинг финалида тўп сурган, одатига кўра терма жамоада ҳам, клубда ҳам сермаҳсул ўйнаганди. Стоичков фаолиятини якунлаганидан кейин миллий жамоа ва Болгария чемпионатининг халқаро нуфузи тушиб кетди. Тўғри, кейинчалик Бербатов даври бошланди. Димитар ака-ука Мартин ва Стилян Петров Европада катта шов-шув кўтаришга қодирдек кўринишганди. Бироқ ҳар гал бирор сабаб монеълик қилди. Ана шу авлод вакиллари катта саҳнани тарк этганларидан сўнг болгар футболи мухлисларининг умиди батамом сўнди. Ниҳоят, 2014 йилнинг ёзида ички чемпионатнинг азалий фаворити - «Левски» сафида пайдо бўлган 16 ёшли ярим ҳимоячи «зимистон» қалбларга умид бахш этди. Ўша оқшом бор-йўғи 7 дақиқа ўйнади. Аммо шу саноқли лаҳзаларда рисоладигидек тўп сурди. Орадан икки ой ўтгач, уни яна ёшлар жамоасидан чақириб олишди - энди вундеркинд илк дақиқалардан майдонга тушди. Ўйнаганда ҳам шундай ўйнадики, бир эмас, икки эмас, нақ 3та гол урди! Боз устига, у ҳужум чизиғида эмас, ярим ҳимояда ўйнади. Энди бир ўйлаб кўринг-чи, ўз деб­ютини «хет-трик» билан нишонлаган 18 ёшли футболчини эслай оласизми? Э-э узр, эҳтиросларга берилиб, сизни у билан таништиришни унутибман. Бу иқтидор соҳибининг исми Божидар, фамилияси - Краев. Ўзининг дебют мавсумидаёқ «Левски»нинг тўпурарлари сафидан ўрин олди. Ҳозир эса жамоадошлари билан чемпионатнинг кумуш медаллари сари дадил одимламоқда.

Краевнинг кучли жиҳатлари

Тезлик - Божидарнинг асосий устунликларидан бири. У ички чемпионатда тўп сураётган ҳар қандай футболчидан осонлик билан ўзиб кета олади, тезлигидан унумли фойдаланишни яхши ўзлаштириб олган. Бундан ташқари, Божидар стартда эмас, югуриш жараёнида юқори тезликни намо­йиш этади. Ёш бўлишга қарамай, катталарга хос вазминлиги, совуққонлиги билан тенгдошларидан ажралиб туради. Дебют беллашувида қандай хотиржамлик билан тўп сурган бўлса, ҳозир ҳам худди шундай. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятларда ҳам Божидар ўзини йўқотиб қўймайди, тажрибали ҳужумчиларга хос совуққонлик билан дарвозани забт этади.

Бундан ташқари, ёш иқтидор соҳиби учун қайси оёқда зарба йўллашнинг аҳамияти йўқ - иккаласида ҳам кучли зарба беришга қодир. Бу фазилати Божидарга қўшимча устунлик беради, у хоҳласа ўнг томонга ёки чапга йўналишни ўзгартириши мумкин. Тўпни оёғига тўғрилаб олишга эҳтиёж сезмагани туфайли қимматли сония­лар тежалади.

Заиф жиҳатлари

Краев яккакурашларга мос эмас: суяклари нозик, ўзи ҳам озғин, курашларда гавда кўмагига умид қилолмайди. Албатта, эндигина 18га тўлган футболчининг жисмоний қувватини сезиларли даражада оширишига шубҳа йўқ. Унинг гавда тузилишидан ҳеч қачон қудратли қояга айлана олмаслиги кўриниб турибди. Божидар ана шу камчиликни чаққонлик ва тезлик эвазига тўлдиришга одатланган.

Ўйин услуби

Краев - ҳужумга, голларга чанқоқ универсал. У ярим ҳимоя чизиғининг барча нуқталарида, плеймейкер позициясида ўйнайверади. Шунингдек, иккинчи тўлқиндаги ҳужумчи вазифасини ҳам аъло даражада уддалайди. Фақат ҳимояда тўп суришга тоби йўқ. Божидарнинг энг яхши кўрган позицияси - эркин мусаввир роли. У ҳар қандай мажбуриятлардан фориғ бўлган ҳолда мустақил ижод қилишни ёқтиради.

2014|2015 йиллар мавсумида Краев 27 марта майдонга тушиб, 9та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. 17 ёшли ҳужумчи учун ҳар икки учрашувда бир балл тўплаш - мақтовга арзийдиган натижа. Ана шу сермаҳсуллиги туфайли Божидар хорижий грандлар эътиборини тортди. «Ювентус» биринчилардан бўлиб ёш иқтидор соҳибини ўз машғулот базасига таклиф этди. Футболчи туринлик мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Италия примерасидан ўз ички чемпионатини афзал кўриб, Софияда қолишга қарор қилди. Ҳозир у «Левски» тўпурарларидан бири сифатида иккинчи мавсумни ўтказмоқда. 22та учрашувда 6та гол урди. Софияликларнинг «12»-рақамига шунингдек, «Манчестер Сити» ва «Вест Хэм» ҳам қизиқиш билдирмоқдалар. Табиийки, Божидар яқин орада Болгарияни тарк этади. Шахсан Христо Стоичков уни ўз вориси сифатида эътироф этди. Афсонавий ҳужумчининг юксак баҳоси ёш касбдоши учун ажойиб реклама вазифасини ўтайди. Лекин шу билан бирга унинг зиммасига улкан масъулиятни ҳам юклайди. Чунки болгар футболининг умиди шу ёш иқтидор соҳиби - Божидар Краевдан!

Натижалари:

Болгариянинг 2014 йилги энг яхши ёш футболчиси;

Профессионал фаолиятининг дебютида «хет-трик» соҳиби;

18 ёшида профессионал даражадаги учрашувларда 15та гол муаллифи;

Guаrdianнинг 1997 йилда туғилган энг яхши футболчилари рўйхатидан жой олган.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar