Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

«Ҳийлагарлар» термаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 88
«Ҳийлагарлар» термаси

Англия премьер-лигасининг яқинда бўлиб ўтган «Ливерпуль» ва «Кристал Пэлас» жамоалари баҳсда жуда қизиқ ҳолат кузатилди. Яъни, «Селхерст Парк»даги ўйиннинг сўнгги сониялари ўтиб бораётган бир пайтда ҳисоб 2:2 бўлиб турганди. Шунда «қизиллар» ҳужумчиси Кристиан Бентеке «Кристал» жарима майдончасига тўп билан ёриб кирди-да, ҳимоячи Дилэйнига «урилиб», ерга қулади. Тан олиш лозим, мазкур вазиятда бельгиялик форвард жуда «ўхшатиб» йиқилганди. Натижада, Андре Марринер 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Такрорий вазият намойиш этилганидан сўнг эса кўпчилик ҳайратда қолди. Зеро, бу вазиятда Бентеке «артистлик»ни роса қиёмига етказиб ижро этганди. Пенальти туфайли «Ливерпул»нинг ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг туманли ўлка таҳлилчилари ва футбол мухлислари икки гуруҳга бўлиниб қолишди. Яъни, уларнинг баъзилари «Ливерпуль» ҳужумчиси симуляция ишлатди, деган фикрда, қолганлар эса Дилэйни чиндан ҳам Бентекени йиқитган, деб ҳисоблашмоқда. Эҳтимол, ҳимоячи Бентекега салгина тегиб кетгандир. Лекин вазни 90 килограммлик ҳужумчининг йиқилишига бу сабаб бўлолмасди, бизнингча. Хуллас, мазкур воқеа сабаб FootballHD.ru сайти замонамизнинг «артистлик маҳорати»дан бенасиб бўлмаган футболчилари рўйхатини тузиб чиқди. Албатта, бу ҳамма учун қизиқарли туюлса керак...

Оскар

Аслини олганда, «Челси» ярим ҳимоячиси - ўз авлодининг энг кучли вакилларидан бири. Лекин энг яхшиларда ҳам камчиликлар учраб туради. Масалан, Оскар ҳалиям майдонда «ўхшатиб» йиқилишлар ва ҳақиқийдек туюладиган «дод-вой»лар шайдоси. Ўзи бундай одат деярли ҳар бир бразилиялик футболчида учрайди ва Оскар ҳам бундан мустасно эмас. Ҳаттоки, шогирдлари учун ҳар доим «қалқон» вазифасини ўтовчи Жозе Моуриньодек инсон ҳам ўз вақтида Оскарни «Саутгемптон»га қарши ўйин вақтида ишлатган симуляцияси учун қаттиқ танқид қилганди. Шундан сўнг футболчи анча ўзини тутиб олди, лекин орадан бироз вақт ўтгач, яна «эски ҳунар»ини бошлади. Аввалига у АПЛ доирасидаги «Сток Сити»га қарши баҳсда пенальти ишлаб олишга уринди. Кейин эса ЖЧ-2014нинг Голландия термасига қарши ўйинида ҳам ҳакамларни алдашга ҳаракат қилди.

Арьен Роббен

«Бавария»нинг тажрибали вингери пенальти ёхуд жарима зарбаси ишлаб олишга жуда кўп уриниб кўрган. Боз устига, Роббен симуляция бўйича алоҳида «иқтидор»га эга: у йиқилиш чоғида бошқаларга ўхшаб шунчаки юмаламайди. Аксинча, у аввал ерга урилиб, кейин ҳавода «парвоз» қилади. Роббеннинг симуляция вақтидаги «учиши» шунчалик машҳурки, улардан қизиқарли фотомақола тайёрлаш унчалик қийин эмас. Муаммо шундаки, унинг ғайритабиий йиқилиши туфайли аксарият ҳакамлар жарима зарбасини белгилашмайди. Роббен, тушунсанг-чи ахир, инсонлар жуда хоҳлашган тақдирларида ҳам уча олмайдилар!

Франк Рибери

«Бавария»даги бу ажойиб жуфтликни умуман бир-биридан айро қўйиб бўлмайди. Эҳтимол, сиз Франк Рибери қанчалик иқтидорга эга эканини унутиб ҳам қўйгандирсиз. Чунончи, Франк доим жароҳатлар гирдобида юради. Лекин шуниси қизиқки, у соппа-соғ пайтларида ҳам ўзини жабрдийдадек кўрсатишга устаси фаранг. Тўғри, унинг юзига қараб, шундай ҳийла ишлатишига ишониш қийин, аммо факт фактлигича қолаверади: Рибери ҳам дўсти Роббен сингари биринчи имкониятдаёқ майдонга «жон деб» қулайдиган футболчилар тоифасидан.

Диего Коста

Асли келиб чиқиши Бразилияга бориб тақалувчи испаниялик бу футболчи Диего Симеоненинг энг ёрқин «кашфиёт»ларидан бири. Зеро, Коста айнан «Атлетико» либосида яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги чегарани топиб олган. Унинг турли хурмача қилиқларини илгари фақат Ла-лига баҳсларида кўрган бўлсак, 2014|2015 йиллар мавсумига келиб Англия ҳам ҳужумчи билан яхшигина танишиб олди. Эътиборлиси, Диего «Атлетико»да қандай ҳаракат қилган бўлса, туманли ўлкада ҳам худди шундай ўйнамоқда: туҳматлар, ҳакамга сездирмай рақибларга зарба беришлар ва шубҳасиз, симуляциялар...

Бу жиҳатдан олиб қаралса, Коста ва «Челси» бир-бирига жуда мос тушган. Чунончи, ўтган мавсумда «кўклар» симуляция учун олинган огоҳлантиришлар борасида етакчилик қилишди. Табиийки, сариқ карточкаларнинг кўпи Костага тегишли эди.

Дани Алвес

Дунёдаги энг моҳир қанот ҳимоя­чиларидан бири «симуляция санъати»ни шу қадар яхши ўзлаштирганки, баъзи ҳолатларда Алвеснинг додлашини кўриб, «ўпкаси билан юраги алмашиб қолди-ёв» деб хавотирга тушади одам. Жумладан, «Эл Класико»ларнинг бирида бразилия-лик ҳимоячи Пепе билан тўқнашув чоғида ўзини шундай тутгандики, майдондаги ҳакам унинг «оғриқдан бужмайиб кетган» башарасини кўриб, Пепени ўйиндан четлатганди. Ваҳоланки, бу вазиятда португалиялик футболчи рақибига ҳатто тегинмаганди ҳам.

Хорди Альба

«Барселона» ишқибозлари бизни кечирсинлар-у, аммо чиндан ҳам Каталония жамоасида «артистлар» кўплаб топилади. Биз яна давримизнинг энг моҳир «актёри» бўлмиш Серхио Бускетс ҳақида сўз юритмаяпмиз. Билганимиз шуки, Хорди Альбани ла-лигада Голливуддаги фамилиядоши, машҳур актриса шарафига «Жессика» деб аташади. Мана, яқинда ҳам Альба ЕЧЛнинг «Арсенал»га қарши кечган 1|8 финал ўйинида «ҳунар» кўрсатди. Лондонлик мухлислар эса табиийки, уни «Жессика, Жессика» дея «олқишлаб» қўйишди.

Эшли Янг

Бундан 5 йиллар аввал Эшли Янг АПЛдаги энг харидоргир футболчилардан бири эди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг у ниҳоят, «Манчестер Юнайтед» клубига насиб қилди. «Олд Траффорд»га келганидан кейин эса тезкор ярим ҳимоячи «бош симулянт» «унвони»га эга чиқди. Тўғри, ҳозирга келиб, Янг анча қуюлиб, аввалгидек кўп йиқилмасликни ўрганиб олди. Лекин бу асосан, ван Галнинг таъсири десак, тўғри бўларди. Авваллари эса Эшли деярли ҳар бир ўйинда «парвоз қилиб», ишқибозлар томонидан мазах қилинарди. Ҳаттоки, кўпгина футболчилар унга «Эшли Симул ЯНГ» деб ном қўйиб олишганди. Ҳавас-да...

Гарет Бэйл

Уэльслик футболчининг «саҳна кўриниши» асосан икки хил: қоринни чангаллаб йиқилиш ва оёқларини ушлаб юмалаш. Бу ҳаракат ҳақиқийдек туюлмаса-да, анча самарали ҳисобланади. Таъкидлаш лозим, Бэйл «ҳийла» ишлатишни «Тоттенхэм»даёқ бошлаган. Жумладан, у 2012|2013 йиллар мавсумида АПЛ­да еттита карточкани айнан «артист­лик маҳорати» учун ишлаб олган. Футболчининг ўзи эса бундан норози.

- Мен ҳеч қачон «ҳийла» ишлатмайман. Шунчаки, жароҳатдан қочиш учун оёқларимни эҳтиёт қиламан, холос, - дейди Бэйл.

Гарет «Реал»га ўтганидан сўнг унинг йиқилишларида кишини ишонишга мажбур қиладиган янги жиҳатлар пайдо бўлди. Эҳтимол, у буларни асосий ҳамкори - Криштиану Роналдудан ўзлаштиргандир?...

Неймар

Рўйхатимиз охирларида яна бразилияликларга юзланамиз. Аниқроғи, «футбол афсунгарлари»нинг сўнгги авлод вакили бўлмиш Неймарга. Тўғри, «Барселона»да шусиз ҳам Луис Суарес ва Серхио Бускетс каби «артистлар» етарлича. Лекин Неймар - алоҳида масала. Зеро, у ҳали Каталонияга келмасидан олдин ҳам европаликлар билишардики, Неймар - нафақат зўр футболчи, балки зўр «актёр» ҳам. Чунончи, унинг эгилувчан гавдаси ҳар қандай кичик тўқнашувдан кейин шунчалик юқорига кўтариладики, беихтиёр «Вой, бечора...» деб юборасиз.

Криштиану Роналду

Маълумки, «Реал» клубининг бош юлдузи ҳар қачон ва ҳар ерда етакчи бўлишга одатланган. Шундай экан, уни биз ҳам хафа қилмаймиз. Албатта, ёши улғайгани сари португалиялик футболчи камроқ симуляция ишлатяпти. Лекин 18 яшар чоғларида... Қисқаси, ўша пайтларда Роналду «Манчестер Юнайтед»да шунчалик кўп «ҳунар» кўрсатардики, охир-оқибатда Алекс Фергюсон бир неча бор у билан симуляция масаласида гаплашиб олишига тўғри келди. Лекин ҳамон ким учундир Роналду - дунёнинг энг яхши футболчиси, яна ким учундир - «Кристинка номли қизалоқ».

Нимаики бўлган тақдирда ҳам, Криштиану Роналду - замонамизнинг энг кучли спортчиларидан бири. Зеро, у кўпгина ёш футболчилар учун илҳом манбаи. Қолаверса, КриРо - бўлажак «ҳийлагарлар» учун ҳам тайёр «қўлланма».

Содиқ СОБИР тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar