Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

«Ал-Иттиҳод» клуби «Локомотив»га қарши кечган ўйиндаги тартибсизликлар учун 20 минг доллар жаримага тортилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 165
«Ал-Иттиҳод» клуби «Локомотив»га қарши кечган ўйиндаги тартибсизликлар учун 20 минг доллар жаримага тортилди

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан «А» гуруҳидан жой олган Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси 20 минг доллар миқдорида жаримага тортилди, деб хабар қилмоқда «темирйўлчилар» матбуот хизмати.

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган, 2016 йилнинг 1 март куни Саудия Арабистонида ўтказилган «Ал-Иттиҳод» – «Локомотив» (1:1) учрашувининг охирларида майдонда баҳсли вазият юзага келганди. Мезбонлар легионери Салли Мунтари «темирйўлчилар» ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиевни атайин икки—уч марта тепган бўлишига қарамай, ҳакам бу вазиятга эътиборсизлик қилди. Натижада бу ҳол «Локомотив» футболчиларининг асабийлашишига олиб келди.

Шундан сўнг, «Қирол Абдуллоҳ» стадионига келган мухлислар томонидан ҳам тартибсизликлар келиб чиқди ва улар майдонга турли буюмлар улоқтирганди. Сув тўлдирилган идишлардан бири «Локомотив» ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзенинг елкасига текканди.

Ўйиндан сўнг, Осиё футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси мазкур ҳолатни синчиклаб ўрганиб чиқди ва мезбон жамоа «Ал-Иттиҳод»га жарима солишни лозим топди. Бундан ташқари, жамоа ўзининг навбатдаги уй учрашувини мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar