Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.04.2016

“Эл-класико”га оид қизиқарли 24 та факт

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 188
“Эл-класико”га оид қизиқарли 24 та факт

Кеча оқшомда футбол мухлисларининг диққат эътиборлари Каталониядаги “Камп Ноу” стадионига қаратилди. Ушбу беллашувда Мадриднинг “Реал” жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Биз мазкур учрашувга оид 24 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. “Реал” ва “Барселона” 231-марта рақиб бўлишди. “Реал” ғалабалари сонини 93 тага етказиб олди. “Барса”да эса 90 ғалаба мавжуд.

2. Учрашувда Мадридликлар 390 ва 391-голларини уришган бўлса, Каталонияликлар ҳисобидаги голлари сонини 379-тага етказишди.

3. “Барселона”нинг 39 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Каталонияликлар охирги марта 2015 йилнинг 3 октябрида чемпионат доирасида “Севилья”дан (1:2) мағлуб бўлишганди.

4. Чемпионат доирасида ўтказилган “класико”ларда охирги 5 йил ичида биринчи марта жамоалар биринчи таймга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
5. Карим Бензема “Барселона”га қарши ўйинлардаги 8-голини урди. Ана шу голларнинг 6 таси Ла Лигада киритилган.

6. Роналду “Барселона”га урган голлари сонини 16 тага етказиб олди ва бу борада ҳам Раульни ортда қолдирди.

7. Криштиану “эл-класико”ларда учинчи марта “Реал”га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

8. Роналду “Барса”га қарши ўйинларда иккинчи бўлимлардаги 8-голини киритди.

9. Криштиану “Камп Ноу”да урган голлари сонини 10 тага етказди.

10. Роналду Ла Лигада Месси билан тўқнашувларда ундан олдинга ўтиб кетди. Криш ҳисобида 8 та, Леода эса 7 та гол мавжуд.

11. Пике “Реал” дарвозасини иккинчи бор аниқ нишонга олди. У бундан олдин 2009 йилги “класико”да ҳам гол урган эди.

12. Бензема “Камп Ноу”да гол урган ўйинларда “Реал” илк бор ғалаба қозонди.

13. Месси “эл-класико”ларда кетма-кет бешинчи ўйинда гол ура олмади ва шахсий антирекордини ўрнатди.

14. “Барселона” “Реал”га қарши кетма-кет 21-ўйинда гол урди. Умумий рекорд “Реал”га тегишли (22-ўйин).

15. “Барса” Ла Лига доирасида “Камп Ноу”да ўтказилган сўнгги 5 та “класико”нинг атиги 2 тасида ғалаба қозонди.

16. Зидан охирги 10 йилда Бернд Шустердан кейин дебют “Эл-классико”да ғалаба қозонган, “Реал”нинг иккинчи мураббийига айланди.

17. “Камп Ноу”да ўтказилган 80-“эл-класико”да “Реал” 19-ғалабасини нишонлади.

18. “Барселона” чемпионатда “Реал”дан 10 очкога олдинда бораётган пайтда ўтказилган 4-“класико”да ҳам ғалаба қозона олмади (3 мағлубият, 1 дуранг).

19. ББC триоси майдонга тушган ўйинларда “Реал” илк бор “Барса”дан устун келди.

20. Чемпионатда ўтказилган охирги 10 та “класико”да меҳмон жамоалар 5 марта ғолиб чиқишган.

21. "Реал" сўнги 51 йил ичида биринчи бор "Камп Ноу"да мағлубиятга учраб туриб, ғалабани илиб кетди.

22. Роналдунинг "Реал" таркибида эришган ғалабалари сони 250 тага етди.
23. Бензема "Реал"нинг "Камп Ноу"даги юбилей 100-голини урди.

24. Охирги 6 та "класико"да фақатгина "Барса" футболчилари ҳисобни очишган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar