Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.04.2016

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 238
Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Биласиз, ортда қолаётган ҳафтанинг сўнгги уч кунида Олий Лигада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ана энди турнинг якунларини чиқарадиган палла ҳам келди. Ҳар тур якунлангач, учрашувларда ўзларини кўрсатган ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузишни одат қилганиз. Бу гал ҳам анъанамизни бузмаган ҳолда 3-турнинг рамзий термасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Муҳиддин Худоёров (“Бухоро”)

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Рамзий жамоамизнинг дарвоза чизиғидан “Бухоро” посбони Муҳиддин Худоёров жой олди. Зеро ушбу дарвозабон “Пахтакор”га қарши кечган ўйинда ўзини ҳар томондан намойиш эта олди. “Шерлар”нинг бир нечта ҳужумларини ишончли ўйнаб, бартараф этган Худоёров жамоасининг “Пахтакор”дан очко олишига катта кўмак берди.

Ҳимоячилар: Бобур Акбаров (“Андижон”), Сирож Ҳамроев (“Машъал”), Мурод Холмуҳамедов (“Сўғдиёна”).

“Андижон” 3-турда “Қўқон-1912” уйига сафар уюштирди ва кичик ҳисобда ютказиб қўйди. Мазкур ўйинда “бургутлар” таркибида Бобур Акбаров жуда ишончли ўйин кўрсата олди. Айниқса, андижонликлар 10 киши бўлиб қолгач, Акбаровдан мудофаада ишончли ўйнаш талаб этилди. У эса рақибнинг бир нечта хавфли ҳужумларини бузиб қўя олди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Машъал” бу турда “Бунёдкор” майдонидан очко олиб қайтишни уддалай олди. Бунда эса “газчилар” мудофаа чизиғи вакилларининг роли катта. Зеро Сирож Ҳамроев ва унинг жамоадошлари “қалдирғочлар”нинг кўплаб хавфли ҳужумларини тўхтатиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлай олишди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби эса Наманганда “Навбаҳор” билан куч синашди ва сафарда бир очко қўлга киритди. Мазкур очко қўлга киритилишида рақиб ҳужумларини бузишда жонбозлик кўрсатган ҳимоячи Мурод Холмуҳамедовнинг ҳам хиссаси катта. У бутун матч давомида ишончли ўйин намойиш эта олди.

Ярим ҳимоячилар: Отабек Зокиров (“Қўқон-1912”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Зоҳир Пиримов (“Олмалиқ”), Дилшод Жабборов (“Навбаҳор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)

“Қўқон-1912” бу турда ўз уйида “Андижон” устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди. Мазкур ўйинда мезбонлар сафида энг фаол ўйнаганлардан бири маҳоратли ярим ҳимоячи Отабек Зокиров бўлди. Ушбу футболчи ўйин давомида тез-тез рақиб дарвозаси томон хавф солиб турди ва жамоасининг ҳужумларида фаол тарзда иштирок этди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Бунёдкор” эса 3-турда ўз уйида “Машъал” билан баҳс олиб бориб, ғалаба қозона олмади. Бу ўйинда “қалдирғочлар”нинг кўплаб ўйинчилари ўз савияларида ҳаракат қила олишмаганини кўплаб мухлис-у мутахассислар таъкидлашмоқда. Аммо ёш ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ўйинни юқори даражада ўтказа олди. У тез-тез олдинга ўтди ва қолаверса, рақибнинг ҳужумларини бузиб қўйишда ҳам фаоллик кўрсата олди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Олмалиқ” эса 3-турда ҳам мағлубиятга учради ва ўз ишқибозларини хайратлантиришда давом этмоқда. Жамоа бу сафар Навоийда “Қизилқум” ютқазиб қўйди. Ўйинда фақатгина Зоҳир Пиримов ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Тажрибали ярим ҳимоячи шунингдек, гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Навбаҳор” уйда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан дуранг ўйнади. Ўйинда тажрибали футболчи Дилшод Жабборов ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Маҳоратли ярим ҳимоячи бутун баҳс давомида жамоадошларини олдинга бошлади. Аммо уйда ғалаба қозониш “лочинлар”га насиб этмади ва ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

“Пахтакор” эса “Бухоро” майдонидан 1 очко билан қайтди. Мазкур беллашувда “шерлар” сафида энг фаол ўйнаган футболчи – бу Жалолиддин Машарипов бўлди. Истеъдодли футболчи жамоаси ташкил этган ҳужумларнинг деярли барчасида иштирок этди ва ўз қанотида ҳукмронлик ўрната олди.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Илҳом Шомуродов (“Насаф”)

“Локомотив” эса бу турда ўз уйида “Нефтчи”ни қабул қилди ва 4 та тўп фарқи билан ғалабага эришди. Ушбу учрашувда тажрибали ҳужумчи Марат Бикмаев дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Унинг иккита голи “Локо”нинг 3 очко қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этганини қайд этиб ўтиш жоиз.

Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

Қаршининг “Насаф” жамоаси ушбу турда элита дебютанти “Обод”ни қабул қилди ва анчагина қизиқарли тарзда кечган баҳсда кичик ҳисобда ғалабага эришди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол эса Илҳом Шомуродов ҳисобига ёзилди. Шомуродов шунингдек, ўйин давомида ҳам тез-тез рақиб дарвозаси яқинида хавфли вазиятлар юзга келтириб турди.


Олий Лига-2016: 3-турнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar