Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

03.04.2016

«Класико» Зидан ғолиб чиқди!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 96
«Класико» Зидан ғолиб чиқди!

Навбатдаги класико ҳам якунига етди. Ҳақиқий класико, ҳақиқий шоу бўлди. Фақатгина ҳакам ўйинга мос бўлмади. У ҳар иккала жамоа зарарига қарорлар чиқарди.
Ўйиндан олдин "Барселона" ҳар томонлама фаворит ҳисобланаётганди. "Реал"да эса ягона устунлик бор эди ва Зидан бундан самарали фойдаланиб, "эл-класико"ни ўз фойдасига ҳал қилди.
"Барселона"нинг нақ 17 нафар футболчиси дунёнинг турли бурчакларидаги терма жамоаларга йўл олганда, Зайниддин ўз шогирдлари билан 31-тур баҳсига пухта тайёргарлик кўрди. Бунда барча нарса инобатга олинди: "Барселона"нинг тўпни назорат қилиши, учрашувнинг "Камп Ноу"да ўтиши ва ҳоказо. Мадридликлар сабр билан ҳимояланишди ва ўйин сўнгида рақибнинг чарчаб қолишини кутишди.
Каталонияликлар эса ўйин тақдирини биринчи бўлимда ҳал қилишлари мумкин эди...
Дастлабки вазият:
Олис масофадан етказилган тўп учун Суарес ва Рамос кураш олиб боришди ҳамда ҳимоячининг йиқилиб тушганидан фойдаланган Неймар тўни эгаллаб, ўнг қанотдан жарима майдончасиа кирди. Бразилиялик футболчи бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолган Суаресга узатма берди. Луис эса бўм-бўш қолган дарвозага тўпни буриб қўя олмади. Тўп унинг оёқлари тагидан ўтиб кетди.

Иккинчи вазият:
Месси жарима майдончаси чизиғи устида Рамосни алдаб, ичкарига кираётганида меҳмонлар ҳимоячиси Мессини чалиб йиқитди. Ҳакам Эрнандес, негадир ўйинни тўхтатиб ўтирмади. У анча олисда қолиб кетгани учун вазиятни тўғри баҳолай олмади. Эслатиб ўтамиз, чизиқ ҳам жарима майдончаси қисми ҳисобланади.
Биринчи бўлимда "Реал" ҳам 2-3 марта давроза томон зарбалар берди. Роналдунинг зарбасини Браво қайтарган бўлса, Бензема аниқ зарба бера олмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари майдон эгаларининг устунлигида бошланди. Мессининг 16 метрдан йўллаган айёрона зарбасини Навас ажойиб маҳорат билан қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса ҳисоб очилди. Бурчакдан етказилган узатмани Жерар Пике бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
"Қаймоқранглилар" ҳисобни тенглаштиришлари учун 6 дақиқа кифоя қилди. Тони Кроос ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп Альбанинг оёғига тегиб юқорига кўтарилди ҳамда Бензема чалқанча услубда дарвозани ишғол қилди. Чиройли гол.

Ҳисоб тенглашганидан кейин "кўк-анорранглилар" эҳтиёткор ўйин намойиш қилиб, тўпни назорат қила бошлашди. Шундай бўлса-да, Зидан шогирдлари кўп куч сақлаб қолгани кўрина бошлади, улар қарши ҳужумларда хавфли кўрина бошлашди, мезбонлар ҳимояга ўз вақтида улгура олишмади. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида чап қанотдан етказилган узатмани Бэйл бош билан дарвозага жойлади. Аммо Эрнандес голни бекор қилди. Боиси, Гарет бош билан зарба бераётганида, Альбанинг елкасига бироз қўлини тиради. Назаримизда бу ҳолат голни бекор қилиш учун етарли асос бўла олмасди. Ёки ҳакам "Барса" фойдасига бермаган пенальти учун қарзни қайтардими?! Ким билади, дейсиз.

Бу ҳолат ҳам, орадан 3 дақиқа этиб Рамоснинг майдондан четлатилиши ҳам "Мадрид"ни таслим қилмади, аксинча улар олдинга интилаверишди ва бунинг учун мукофотланишди. Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун ёнида очилган Роналдуга узатма берди. Криштиану тўпни кўкраги билан қабул қилди ва Алвесни чалғитиб, дарвозани ишғол қилди.

"Барселона"нинг 80 дақиқа давомидаги устунлигини Зидан сўнгги 10 дақиқа давомида йўққа чиқарди ва Мадридга 3 очко билан қайтадиган бўлди. Энди пешқадамдан "Атлетико" 6 очко, "Реал" эса 7 очко ортда қолмоқда. Чемпионатга оз бўлса-да интрига қайтди.
Испания Ла лигаси, 31-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 56 Пике, 1:1 – 62 Бензема, 1:2 – 85 Роналду.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Туран, 74), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос, Бэйл (Васкес, 90), Роналду, Бензема (Хесе, 78).
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Карвахаль (18), Суарес (27), Маскерано (29), Ракитич (58).
Четлатиш: Рамос (83).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar