Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.04.2016

Раньери: «Қолишдан норози бўладиган футболчини ушлаб ўтирмаймиз. Биз бахтиёрлар жамоаси бўлишимиз керак»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 93
Раньери: «Қолишдан норози бўладиган футболчини ушлаб ўтирмаймиз. Биз бахтиёрлар жамоаси бўлишимиз керак»

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери Англия чемпионатининг 32-турида «Саутҳемптон»га қарши учрашув арафасида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ўртоқлик учрашувларидан кейин жамоамиз йиғилди. Болалар чарчашган, лекин ўйингача дам олишади.

Энди биз жанговар кечадиган ўйинларга тушишимиз керак. Жанговарлик бизга хос хусусият.

Мавсум аввалидаги натижаларимиздан кейин биз катта босим остида қолиб кетдик. Аммо ҳозир биз шунчаки маза қилиб футбол ўйнамоқдамиз. Энди барчаси ўз қўлимизда.

«Саутҳемптон» ҳам майдонга тушиб, жанг қилади. Бу жамоа еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Уларнинг таркибида бир қатор юлдуз футболчилар жамланган: Мане, Тадич, Пелле. Умид қиламанки, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида бу ўйинда ҳам ўзимизга керакли натижага эришамиз», – дейди Раньери.

У шунингдек, жамоанинг франциялик ёш ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Раньери: «Қолишдан норози бўладиган футболчини ушлаб ўтирмаймиз. Биз бахтиёрлар жамоаси бўлишимиз керак»

«Канте қолиши керак деб ўйлайман. Аммо унинг трансфери учун катта сумма бериб, унинг ўзига яхши келишув таклиф қилишса ва унинг ўзи шуни танлашдан бахтиёр бўлишини билдирса, уни ушлаб ўтирмаймиз.

Мен жамоамда қолганидан норози футболчи бўлишини истамайман. Жамоа бахтиёр инсонлар жамоаси бўлиши керак», – дея қўшимча қилади италиялик мутахассис.

Маълумот учун, жорий мавсумда 25 ёшли Канте Англия чемпионатида 30 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта голли пасга муаллифлик қилди.

Айни вақтда, «Лестер» 31 учрашувдан кейин 66 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Сотон» эса 47 очко билан еттинчи ўринда жойлашган. Жамоаларнинг учрашуви 3 апрель куни бўлиб ўтади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar