Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.04.2016

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна": ПРЕВЬЮ

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 83
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна": ПРЕВЬЮ

Эртага мамлакат чемпионатининг учинчи турида “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Дастлабки иккита тур якунларига кўра ҳар икки жамоа ҳали ғалаба нашидасини суришмаган.

Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда учрашувни муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилиш қийин эмас. Жамоамизни бу сафар фақат ғалаба қониқтиради. Таъкидлаш лозимки, 2011 йилдан буён "Сўғдиёна" Намангандан қуруқ қайтади. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа сўнгги бор "Навбаҳор" майдонида 2009 йилда дуранг қайд этган.
"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг Олий лигасида ўзаро 40 бор учрашишган. Жамоамиз 21 бор ғалаба нашидасини сурган. Жиззахликлар ҳисобидаги ютуқлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Томонлар бешта ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 73-48, "Навбаҳор" фойдасига. Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 йилги учрашув тарихда қолган. Шунингдек 2014- йил Жиззахда ўтказилган қарама-қаршиликда ҳам ўйингоҳга ташриф буюурган мухлислар тўққизта голга гувоҳ бўлишган. Ўшанда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни 5:4 ҳисобида таслим этган. Эътиборлиси, "Навбаҳор" ўз тарихида "Сўғдиёна"га ўз майдонида имкониятни бой бермай келмоқда. Ўтган йилги томонларнинг Намангандаги ўзаро тўқнашуви 1:0 ҳисобида "лочинлар"нинг ғалабаси билан якун топганди. Жамоамизнинг ғалаба голига Отабек Валижонов муаллифлик қилган.
Наманганда ўтказилган барча учрашувлар натижаси қуйидагича:
1992 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 3:1
1993 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 0:0
1994 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 2:1
1995 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 2:1
1996 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 7:0
1997 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 1:0
1998 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 2:0
1999 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 1:1
2000 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 6:3
2001 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 2:0
2002 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 2:0
2004 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 4:0
2005 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 4:0
2006 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 1:0
2008 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 1:1
2009 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 0:0
2011 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 2:1
2013 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 3:1
2014 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 4:2
2015 йил
"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" - 1:0

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar