Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.04.2016

«Эл-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар. ТОП-5

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 104
«Эл-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар. ТОП-5

«Эл-класико»лардаги энг сермаҳсул футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бугун «Реал» ва «Барселона» қарама-қаршилигида кетма-кет ўйинларда гол урган футболчилар бешлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

3-5. Жованни. «Барселона»
Серия: 4 ўйин (4 гол)
«Барса» футболчиси Жованни 1997 йилги Испания суперкубогининг дастлабки учрашувида «Реал» дарвозасини ишғол қилди. Бразилиялик ҳужумчи «бланкос»га қарши кечган кейинги 3 ўйинда ҳам гол уриб, голли сериясини 4 тага етказиб олишга муваффақ бўлган.

3-5. Роналдиньо. «Барселона»
Серия: 4 ўйин (5 гол)
«Барселона» ярим ҳимоячиси Роналдиньо «эл-класико»лардаги голлар сериясини 2004 йили Испания чемпионатининг 12-турида бошлаб берган эди. Ўшандан сўнг бразилиялик футболчи яна 3 та «классико»да зафар қучди. У «Реал»га қарши ана шу 4 ўйинда Касильяс дарвозасини 5 марта аниқ нишонга олишга эришганди.

3-5. Симон Леке. «Реал Мадрид»
Серия: 4 ўйин (5 гол)
Леке 1935 йилда мамлакат чемпионатида «Барса» дарвозасини ишғол қилиб, «класико»лардаги голли сериясини бошлаб берган эди. Испаниялик ҳужумчи 1939 йилги чемпионатда ҳам Каталонияликлар дарвозасига гол уриб, ана шу серияни 4 ўйинга етказди.

2. Иван Самарано. «Реал Мадрид»
Серия: 5 ўйин (5 гол)
«Реал»нинг Чилилик ҳужумчиси Самарано «Барселона»га қарши кечган ўйинларнинг кетма-кет 5 тасида майдонни голсиз тарк этмаган. Энг қизиғи, Иван ана шу серияни 1993 йилда амалга оширган эди.

1. Криштиану Роналду. «Реал Мадрид»
Серия: 6 ўйин (7 гол)
«Эл-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол уриш борасида рекордчи Роналду ҳисобланади. Португалиялик ҳужумчи «Барса»га қарши ўйинларнинг қаторасига 6 тасида зафар қучган. У бу серияни 2012 йили мамлакат кубогида бошлаган бўлса, ўша йил чемпионат баҳсларида якунлаган эди. Криш 6 та голли сериясида «Барса» дарвозасига жами 7 гол киритган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar