Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.04.2016

Темурхўжа Абдухолиқов: «Йирик ҳисобда ютган бўлсак-да ўйин осон ўтмади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 145
Темурхўжа Абдухолиқов: «Йирик ҳисобда ютган бўлсак-да ўйин осон ўтмади»

Олий лига 3–тур учрашувлари доирасида ўтган “Локомотив” – “Нефтчи” қарама-қаршилиги 4:0 ҳисобида якунига етгани ҳақида xабар берган эдик.

Ўйин якунлангач ҳар икки жамоа футболчилари журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Xусусан, “темирйўлчилар” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўйин борасида қуйидагиларни таъкидлади.

"Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин осон кўриниш олмади. Аммо биринчи голни уриб олгач, бемалолроқ ўйнай бошладик. Рақиб ҳам xатоларга йўл қўя бошлади. Ўтказиб юборилган голларда рақиб посбонини кўп ҳам айбламаган бўлардим. У ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилди. Лекин биз уни xато қилишга мажбур қила олдик. Ушбу матч “Сепоҳон”га қарши ўйин олдидан яxши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Энди бор эътиборни Эрон клуби билан баҳсга қаратамиз. Умид қиламанки, “Сепоҳон”ни уйда ҳам мағлуб эта оламиз", - дейди ушбу ўйиннинг 9-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этган ҳужумчи SPORTS.uz муxбирига.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar