Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.04.2016

«Насаф» ўз майдонида «Обод»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 91
«Насаф» ўз майдонида «Обод»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Бугун “Насаф” жамоамиз ўз майдонида Олий лига 3-тур доирасидаги учрашувда бу йилдан юқори лигада фаолиятини бошлаган Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилди.

Бугунги учрашувда Рўзиқул Бердиев Артур Геворкянни захира ўриндиғида қолдирди. “Насаф” жамоасини сардор сифатида Эркин Бойдуллаев майдонга бошлаб тушди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг устунлигида бошланди. Меҳмонлар эса дастлабки дақиқалардан ҳимояланишга мажбур бўлишди. Биринчи бўлим ҳақида умумий қилиб айтганда, “Насаф” жамоаси жуда кўп ҳужумлар уюштирди, аммо “Обод” жамоаси ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилди. Шу боис майдон эгалари рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши анча қийин бўлди.

Учрашув биринчи бўлими якунланиб бораётган бир пайтда, яъни 43-дақиқада ниҳоят “Насаф” жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. Сайдулло Раҳматовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Илҳом Шомуродов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлим бўлим ҳам худди биринчи бўлимда каби “Насаф” жамоасининг устунлигида ўтди. Рўзиқул Бердиев иккинчи бўлимда таркибда бир қанча ўзгаришлар қилди, улар ўйинни албатта кучайтиришди. Аммо бу ҳисобда акс этмади.

Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Олий лига, 3-тур. 01.04.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Обод” (Тошкент) 1:0 (1:0). 3335 томошабин
Қарши ш. “Марказий” стадиони, 18:00да
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Андрей Снетков (Тошкент вил.), Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Александр Фролов.
Гол: Илҳом Шомуродов (43)
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шухрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (4.Мақсуд Каримов 82), 18.Бахром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев(с), 21.Азамат Алланиёзов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (17.Артур Геворкян 82), 31.Сайдулло Раҳматов.
“Обод”: 12.Дилшод Ҳамроев (91.Давронбек Жўрақулов 86), 2.Аброр Хусенов (7.Жавоҳир Қаҳрамонов 74), 3.Илҳом Комилов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 8.Дониёрбек Хасанов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбаржон Хўжаев, 15.Санжар Баратов (13.Умиджон Матмусаев 46), 18.Санжар Турақулов, 23.Жавлон Искандаров.
Огоҳлантириш: Жавлон Искандаров 34,

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar