Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.04.2016

Андрей Микляев: «Натижадан қониқдим, аммо ҳимояда кўп хатога йўл қўйдик»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
Андрей Микляев: «Натижадан қониқдим, аммо ҳимояда кўп хатога йўл қўйдик»

"Локомотив" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
— Ҳисобдан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳужумкор ўйин кўрсатиб, голлар урдик. Бугун ҳимоядаги ҳаракатларимиз менга ёқмади, гарчи гол ўтказиб юбормаган бўлсак-да. Кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Балки тезкор гол уриб олганимиз учун футболчиларимиз хотиржамликка берилишгандир. Олдимизда Чемпионлар лигаси доирасида "Сепоҳон"га қарши ўйин кутиб турибди. Унда ҳимоядаги бундай хатолар кечирилмайди. Шу боис анча эҳтиёткорлик билан ўйнаш талаб этилади.
— Бугунги ўйинга тайёргарлик жараёнида "Сепоҳон"га қарши ўйин услубини синовдан ўтказиб олиш режалаштирилганмиди?
— Ҳа, буни режалаштиргандик, аммо баъзи сабабларга кўра буни тўлиқ амалга ошира олмадик. Эрондан қайтиб келган заҳотимиз кўп футболчиларимиз терма жамоа йиғинига йўл олишди, иккита ўйинда иштирок этишди, деярли дам олишмади. Ислом Тўхтахўжаев эса жароҳат олди. Шу боис унга бугун дам беришга қарор қилдик. Шунингдек, Яничичнинг жароҳатдан фориғ бўлиши қийин бўляпти. Шулардан келиб чиқиб тактик схемада ўзгаришлар қилдик. Умуман олганда, бугунги ўйинга нисбатан ОЧЛ баҳси тайёргарлик сифатида қарадик.
— Жамоанинг қанотлари яхши ўйнади. Жумладан, Зотеев ва Мирзаев, Бикмаев ва Мустафоев ўрин алмашиб ҳаракат қилишди. Аммо, назаримда, Бикмаев ва Мирзаев ҳимоявий ўйинда яхши иштирок этишмади.
— Ҳа, тўғри таъкидладингиз. Ҳа, ҳар бир футболчи нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам ўйнаши керак. Ўз вақтида Жасур Ҳасанов нима учун майдонга тушмаяпти деб сўрагандингиз. Биласизми, замонавий футбол ҳар бир футболчи ҳимояда ҳам ўйнай олиши талаб этилади. Миллий чемпионат ўйинлари бошқа, халқаро учрашувлар бошқа. Халқаро ўйинларда футболчи ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама ўйинга тайёр бўлиши, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнай олиши лозим. Бундай футболчиларни топиш осон эмас. Уларни тарбиялаш керак.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar