Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.04.2016

Бокс. Эркаклар терма жамоамиз “Рио-2016” ўйинларида тўлиқ таркибда иштирок этадилар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 81
Бокс. Эркаклар терма жамоамиз “Рио-2016” ўйинларида тўлиқ таркибда иштирок этадилар

Хитойнинг Куинан шаҳри (Хитой)да XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида оғир вазндаги боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳам ярим финалда рақибини енгиб, “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олди.
Ярим финал жангида эронлик Абдулмажид Сепахвандига қарши баҳс юритган Баҳодир Жалолов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва катта устунлик билан ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, бугун рингга кўтарилган етти нафар боксчимизнинг барчаси навбатдаги ғалабаларни қўлга киритиб, Ўзбекистон бокс мактаби дунёда етакчилардан бири эканлигини амалда яна бир бора исботлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган ярим финал жангларида Ёдгорой Мирзаева (-51 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Шахрам Гиясов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) зафар қучиб, Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларига сазовор бўлдилар.
Шу тариқа, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жорий йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида барча вазн тоифасида ғолиблик учун рингга кўтариладиган бўлдилар.
Бундан ташқари, мазкур лицензион мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган Ёдгорой Мирзаева ҳам Ўзбекистон хотин-қизлари орасида биринчи бўлиб бокс спорт турида Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фурсатдан фойдаланиб, Хитой рингларида ўзларининг мардлик ва жасурлик намуналарини яна бир бора намоён этиб, халқимиз ва Президентимиз ишончларини аъло даражада оқлаган боксчиларимизни, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ва устозларини қўлга киритилган ажойиб ғалабалар билан муборакбод этамиз.
Ниятимиз Ўзбекистон спортининг зафарли онлари сарҳад билмасин.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar