Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.04.2016

UzReport телеканалида АПЛ ўйинлари ўзбек тилида шарҳланиши йўлга қўйилади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 116
UzReport телеканалида АПЛ ўйинлари ўзбек тилида шарҳланиши йўлга қўйилади

Жорий ҳафтадан бошлаб UzReport телеканалида Англия премьер-лигаси ўйинлари ўзбек тилида ҳам шарҳлаб борилиши бошланади. Бу ҳақда uzreport.uz сайтида хабар берилган.

"Хабарингиз бор, телеканал орқали шанба ва якшанба кунлари АПЛдан ўрин олган бир қатор ўйинлар "жонли" эфирда намойиш қилиб келинмоқда.

Телеканал аудиториясининг кенглигини ва кўплаб томошабинларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, шу ҳафтадан бошлаб Премер-лига ўйинлари ўзбек тилида ҳам шарҳланади.

Жумладан, 2 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19:00да "Emireyts" стадионида "Арсенал" клуби "Уотфорд"га қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинни Даврон Файзиев ва Ёқубжон Бобожонов биргаликда шарҳлаб боришади.

Шу куни соат 21:30да эса "Enfild" ўйингоҳида "Ливерпуль" клуби "Тоттенҳэм" билан баҳслашади. Бу учрашувни Жасурбек Ғайбуллаев ва Отабек Жўраев рус тилида шарҳлашади.

3 апрель куни эса соат 17:30да "Лестер" клуби "Саутҳемптон" билан куч синашади. Шу куни кечки соат 20:00да эса "Old Trafford"да "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Эвертон"га қарши ўйин ўтказади. "Лестер" - "Саутҳемптон"ни Ғайбуллаев -Жўраев жуфтлиги шарҳлаб борса, "МЮ" - "Эвертон" ўйинини Файзиев ва Бобожонов шарҳлашади.

Тез орада рус ва ўзбек тилидаги шарҳлар борасида сизни яна бир ажойиб сюрприз кутиб турибди. Бу ҳақида вақти келса маълум қиламиз", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканалида фаолият кўрсатиб келган шарҳловчи Даврон Файзиев UzReport телеканалида иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar