Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

01.04.2016

ФИФА "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Эбуэни 1 йилга футболдан четлаштирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 84
ФИФА "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Эбуэни 1 йилга футболдан четлаштирди

ФИФА "Арсенал" жамоасининг собиқ футболчиларидан бири Эммануэль Эбуэни 1 йилга дисквалификация қилди. Бунга ивуарлик футболчининг ўз собиқ агентига бўлган қарзини тўламагани сабаб сифатида келтирилган.

Бу борадаги мунозаралар 2013 йилда бошланганди. Ўшанда ФИФА футболчига собиқ агенти Себастьен Буассодан бўлган қарзини (аниқ миқдори айтилмаган) тўлаш мажбуриятини юклаганди. 2014 йилда ФИФА Ахлоқий қўмитаси футболчига талабни бажармагани учун 30 минг франк миқдорида жарима қўллаган ва 120 кун мобайнида қарзни тўламаса, агент уни 1 йилга дисквалификация қилишни талаб этишга ҳақли бўлишини билдирганди.

Айни вақтда "Сандерленд" аъзоси бўлган 32 ёшли Эбуэ шу вақтгача Буассодан бўлган қарзини тўламади ва агент унинг футболдан четлатилишини сўради. Лекин, футболчи қарзни тўласа, дисквалификация бекор қилиниши мумкин.

"Сандерленд" 31 март куни ивуарлик бу футболчиси билан шартномани бекор қилганини билдирди. Футболчида бу қарорга норозилик билдириш учун 2 ҳафта муҳлат бор.

Эбуэ 2005 йилдан 2011 йилгача "Арсенал" сафида ўйнаган, кейинроқ "Галатасарой" жамоасига ўтганди. Жорий мавсумда у "Сандерленд"га келиб қўшилди ва ёшлар жамоасида бир ўйинда майдонга тушди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar