Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.03.2016

«Машъал» мавсумдаги биринчи очкони «Бунёдкор» майдонида қўлга киритилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 135
«Машъал» мавсумдаги биринчи очкони «Бунёдкор» майдонида қўлга киритилди

Бугун Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Тошкентда жамоамиз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини майдон эгалари ҳужумкор бошлади. Кетма-кет ҳужумлар самарасиз якунланиб борди. Ҳимоя биринчи бўлимда тўлалигича ишонч билан ҳаракат қилди. 30-дақиқада бўлимнинг энг хавфли вазияти вакилларимиз томонидан яратилди. Дастлаб Шаҳбоз Эркинов бирга-бир вазиятга чиқиб борганда ҳимоячи ушлаб қолди, лекин бош ҳакам буни эътиборсиз қолдирди. Ушбу ҳужумдан сўнг ҳам босимни оширган муборакликлар Шаҳзод Шаймановни зарбасидан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ дарвоза тўсини кучли зарбани қайтарди. Бўлимда ҳар икки жамоа ҳам гол киритишни уддалай олмади.
Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари ҳужумлаар билан бошлади. 60-дақиқада ҳимоячиларимиз тушунмовчиликдан сўнг тўпни Илёсовга қайтариб беришга ҳаракат қилган эди. Кутилмаган тўп оширишдан сўнг устун энди муборакликлар фойдасига ишлади. 73-дақиада Баҳодир Насимовни бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
Шу тариқа, "Машъал" ушбу мавсумдаги илк очкосини ҳамда ўз тарихида "Бунёдкор" майдонидаги дастлабки очкони қўлга киритди.
Олий Лига, 3-тур
31 март (пайшанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 0:0
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кулдашев (Бухоро), Д. Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
«Бунёдкор»: 25.Муроджон Зухуров, 3.Акрамжон Комилов (2.Акмал Шораҳмедов 88), 7.Шакер Зуаги (19.Забихилло Ўринбоев 59), 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов 76), 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят.
«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шайқулов, 10.Жамшид Ҳасанов (6.Сардор Абдураимов 90+2), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Шаҳбоз Эркинов (9.Ҳумоюн Муртазоев 87), 22.Сирож Ҳамроев, 29.Дилявер Абибуллаев (27.Ғулом Ҳайдар Гулямов), 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (c).
Огоҳлантиришлар: Мурод Зухуров 36, Юрица Бульят, Отабек Шукуров 72 - 48 Шаҳбоз Эркинов 36, Мирзоҳид Ғофуров 43, Жамшид Ҳасанов 45+2.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar