Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.03.2016

Месси «жиддий имтиҳон» ҳақида, Бэйл эса очколар фарқини 3 тага қисқартириш ҳақида ўйламоқда: «Эль-Класико»га 2 кун қолди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 195
Месси «жиддий имтиҳон» ҳақида, Бэйл эса очколар фарқини 3 тага қисқартириш ҳақида ўйламоқда: «Эль-Класико»га 2 кун қолди

«Барселона» ва «Реал» футбол клублари ўртасидаги 2016 йилнинг биринчи «Эль-Класико»си 2 апрель, шанба куни бўлиб ўтади. Айни пайтда икки жамоа ҳам мавсумнинг марказий ўйинига тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.

Тўқнашув олдидан бир қатор футболчи ва мураббийлар фикр билдирди ва бу ўйинолди баёнотларининг сўнггиси эмас.

Карлос Каземиро, «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси

«‘Реалъга бефарқ бўлмаган барча-барчани ўзгача ҳафта кутиб турибди. Бу мен истаган учрашув. Ўйлайманки, ғалаба қозона оламиз. ‘Барселона’ билан ўйинда қалбимизни стадионга берамиз. Мухлисларимиздан бизга ишонишда давом этишларини сўрайман, чунки биз доимо 100 фоиз куч билан ҳаракат қиламиз».

Андрес Иньеста, «Барселона» ярим ҳимоячиси

«24 март куни ‘Барселона’ афсонаси Йохан Круифф вафот этди. Унга миннатдорчилик билдиришнинг энг яхши йўли — ‘Реалъга қарши ўйинда ғалаба қозониш. Бу бизга қўшимча иштиёқ ўрнида хизмат қилади. Умид қиламанки, ‘Эль-Класико’ кўтаринки руҳда ўтади. ‘Реалъни Моуриньо бошқарган уч йил давомида ‘Класикўдаги маш-машалар ҳеч биримизга фойда келтиргани йўқ. Биз ҳаммамиз фақат футбол ҳақида ўйлашни хоҳлаймиз».

Кейлор Навас, «Реал Мадрид» дарвозабони

«Биз қўлларимизни пастга туширганимиз йўқ — бу ‘Реалъга хос эмас. Бу жамоа либосида бор кучинг билан ҳаракат қилишга мажбурсан. Беллашувни бутун дунё томоша қилади. Шундай экан, 3 очко учун эмас, фақат ва фақат ғалаба учун ўйнашимиз керак бўлади».

Гарет Бэйл, «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси

«Биз ‘Барселонаъдан 10 очко ортда қоляпмиз. Имконимиз бор экан, орадаги очколар фарқини йўққа чиқариш учун охиригача курашамиз. Шанба куни фарқни 7 та қилиш учун ўйнаймиз».

Лионель Месси, «Барселона» ҳужумчиси

«Соғлиғим билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Энди Барселонага қайтиб, ‘Реалъга қарши ‘Класикў ҳақида ўйлаш вақти етди. Бу ‘Барселона’ учун жиддий имтиҳон бўлади».

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar