Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.03.2016

Олий Лига 3-тур. Кимда имконият қандай?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 195
Олий Лига 3-тур. Кимда имконият қандай?

Бугундан Олий лига 3-тур учрашувларига старт берилади. Бу тур учрашувлари уч кун давомида ўтказилади. Сайтимиз орқали жамоаларнинг имкониятларини чамалаб кўришни давом эттирамиз.

31-март (пайшанба)

“Бунёдкор” – “Машъал” 18:00

Бу мавсум старти икки жамоа учун турлича келди. Бири иккала учрашувда ғалаба қозона олган бўлса, иккинчиси эса аксинча мағлубият аламини тотиб кўрди. Сергей Лушчан шогирдлари бу мавсумда муҳлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишмоқда. Ўтган мавсумдаги “Бунёдкор” стадионидаги учрашувда “қалдирғочлар” йирик ҳисобдаги ғалабага эришганди. Бу учрашувда ҳам “Бунёдкор”нинг имкониятлари бироз юқори. Хомяков шогирдлари ҳам чемпионатда яхши ўйин намойиш этишмоқда, лекин натижага келганда бироз омадлари келмаяпти.

Имкониятлар: 60-40

1-апрель (жума)

“Бухоро” – “Пахтакор” 18:45

Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтиришга муваффақ бўлган “Бухоро” клуби бу турда амалдаги чемпионларни қабул қиладилар. Бу учрашув қизиқарли ўтишини тахмин қилишимиз мумкин. Жамшид Саидов шогирдлари бу турда “шерлар”нинг имтихонидан ўтишади. “Пахтакор” таркиби бу йил бироз кучсизланган дея айтишимиз мумкин, лекин икки турда икки ғалаба уларнинг кучларини кўрсатиб турибди. “Шерлар” учинчи тур олдидан катта йўқотишга учради. Чунки Жамшид Искандеров жароҳат сабабли бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Имкониятлар: 50-50

“Насаф” – “Обод” 18:00

Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу турда чемпионат дебютанти “Обод” жамоасини қабул қилишади. Бу учрашув “Обод” учун бир имтихондек ўтиши аниқ. Дебютант аввалги турда “Бухоро” билан тенгма-тенг кураш олиб боришганди. Қарши шахрида ўтадиган учрашув қизиқарли ўтишини тахмин килишимин мумкин. Бу матчда “аждарлар”нинг имкониятлари бироз юқори. Чунки улар иккала турда ҳам ажойиб ўйин намойиш этишди ва ажойиб ғалабаларга эришишди.

Имкониятлар: 60-40

“Локомотив” – “Нефтчи” 16:00

3-турнинг марказий учрашувларидан бири Тошкентда бўлиб ўтади. “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қиладилар. “Темирйўлчилар” аввалги турларда сафарда ўйин ўтказган эдилар. Бу турда ўз майдонларидаги дастлабки учрашувни ўтказадилар. Ўтган йилги Тошкентдаги учрашувда дуранг натижа қайд этилганди. Бу сафар қандай натижа қайд этилади? Бу саволга эртага жавоб оламиз.

Имкониятлар: 55-45

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar