Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.03.2016

Яхши ва ёмон ёки ўзбек футболининг юлдузлари ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 242
Яхши ва ёмон ёки ўзбек футболининг юлдузлари ҳақида

Ўзбек футболи ҳамиша иқтидорларга бой бўлган. Ҳар йили ўзимиз учун янги футболчи кашф этамиз ва унинг яқин ўтмиш юлдузларига ўхшашини истаймиз. Ёшларга ўрнак ўлароқ кўрсатиладиганлар ҳар доим топилган. Катта ёшдаги ишқибозларимиз иқтидорли футболчиларни Геннадий Красницкийга қиёслашган бўлса, яна айримлар ўз даврларидаги келажаги порлоқ ёшлардан янги Биродар Абдураимовлар етишиб чиқишини кутишган. Биз эса Миржалол Қосимовдан «ўлчов бирлиги» сифатида фойдаланганмиз. Янги юлдуз чиқдими, тамом, унинг ҳар бир жиҳатида Қосимовни кўришга ошиқардик.

Юртимизда ҳозир ҳам иқтидорли ёшлар бисёр. Аммо эндиликда уларни аввалги юлдузларга қиёслаш, янги Красницкий, Абдураимов ёки Қосимовлар чиқишини кутиш, тўғри бўлмаса керак. Чунки футбол ўзгарди. Майдон текис, тўп думалоқлигига қарамай, ўйин шиддати, жозибаси ва энг муҳими, тактика ўзгариб бормоқда, бунга ҳамоҳанг тарзда футболчилар ҳам ўзгардилар. Шундай экан, мозий юлдузлари энди фақат узоқдан нур таратишлари мумкин. Ҳаттоки, афсонавий Пеле ҳам ҳозир биз учун кўпроқ эртак қаҳрамони сифатида гавдаланади. Янги юлдузларни эса гоҳ Мессига ўхшатишса, гоҳида Роналдуга қиёслашади. Шунга монанд ўзбек футболининг ҳам ўз юлдузлари пайдо бўлган.

ЎЗ ЮЛДУЗЛАРИМИЗ

Бугунги ўхшатишимизни бошқачароқ кўринишда ифодаламоқчимиз. Мақсадимиз - ёш футболчиларга нафақат ўрнак бўладиган, балки аксинча, ўрнак бўлмайдиган юлдузларни ҳам кўрсатиб ўтиш. Албатта, бир қарашда қизиқ туюлиши мумкин, ахир қандай қилиб юлдуз сифатида эътироф этилаётган футболчидан ўрнак олмаслик мумкин? Ажабланманг, шунақаси ҳам бўларкан. Бугунги қаҳрамонларимиз билан бунинг иложи бор. Мақоламизнинг Голливуд фильмларига ўхшаш жиҳати ҳам шунда - унда нафақат ижобий, балки салбий қаҳрамон ҳам албатта, учрайди.

ИЖОБИЙ

Аслини олсак, бугунги ёшларга ўрнак ўлароқ кўрсатиш учун номзод қидиришнинг ҳожати йўқ. Шундоқ ҳам маълум - ҳозир оёғи тўпга етиб, футбол ўйнашни бошлаган ҳар бир болакай Одил Аҳмедовга ўхшашга ҳаракат қилади. Тўпни у каби тўхтатиш, у каби зарба бериш ва қўйингки, сочини ҳам Аҳмедовники сингари тарашга иштиёқмандлар талайгина. Ва буни осон тушуниш мумкин - Одил Аҳмедов дарҳақиқат, ўзбек футболи шаънини муносиб ҳимоя қилаётган фидойи. Гарчи у биз кутгандек Европанинг кучли бешлигида ўйнай олмаган бўлса-да, йил ўтгани сари бразилиялик ва европалик қимматбаҳо футболчилар билан тўйиниб бораётган Россия чемпионатида ўзбек ўйинчиларига ҳам жой борлигини исботлай олди. Шунинг ўзиёқ Одилга бўлган ҳурматни ошириши турган гап. Демак, ижобий қаҳрамон ролига Одилни танласак, қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак.

Албатта, бу ролга Максим Шацких, Виталий Денисов, Сервер Жепаров ва Сардор Рашидовлар ҳам жуда муносиблар. Аммо астойдил ўйлаб қарасангиз, уларнинг ҳеч бири Одил каби мос келмас экан. Сабаби оддий - Максим Шацких ва Виталий Денисов шубҳасиз, кучли футболчилар, аммо Одил сингари олий лигамизда тобланишмаган. Россия футбол мактаби тарбиясини олганлари туфайли Ўзбекистон чемпионатидан Россия премьер-лигасига ўтишдаги қийинчилик уларга барибир, бегона. Сервер Жепаров ва Сардор Рашидовлар эса ҳар қанча иқтидорли бўлишмасин, улар ўйнаган ва ўйнаётган чемпионатлар олий лигадан кучли ҳисобланмайди. Айнан шу сабабга кўра, Одил Аҳмедовга эътибор қаратишга қарор қилдик.

САЛБИЙ

Агар ижобий қаҳрамонликка талабгорлар бисёр бўлса, салбий ролга номзод топиш борасида кўп қи-йинчиликка дуч келмадик. Чунки бу ўринга талабгор кўп эмас экан. Борлари эса Александр Гейнрихнинг олдида фақат «чой қуйиб узатишдан» бошқасига ярамасликларини ўзлари яхши тушунсалар, ажабмас. Зеро, бу қадар иқтидорга эга бўлиш ва ундан фойдалана олмаслик борасида Сашага тенг келадигани ҳали-бери топилмаса керак...

АҲМЕДОВ

Бир сафар Намангандаги футбол мактабида дарс берган ўқитувчи билан суҳбатлашиб қолгандик. Суҳбат мавзуси эса табиийки, Одил Аҳмедовдан бошланган. Ўша инсон роса тилидан бол томиб Одилни мақтаганди. Аммо «Краснодар» вакилига берилган таърифларда «иқтидор» сўзидан кўра «меҳнаткаш» ибораси кўпроқ такрорланганини ҳам тан олиш керак. Ўқитувчининг айтишича, Аҳмедов жуда меҳнаткаш бўлган, аммо... иқтидор борасида ундан-да кучлироқ болалар ўша мактабнинг ўзида ҳам учраган экан.

- Одил меҳнаткаш эди, болалигиданоқ етакчи ҳисобланган. Аммо мактабимизда иқтидор жиҳатидан ундан-да кучлироқлар бўлган. Бир ўқувчимиз бор эди, ҳамма уни «Марадона» дерди. Ўзи ҳам аргентиналик афсонадан қолишмасди, бир алдашда тўрт-беш футболчидан ўтиб кетиш унга чўт эмасди. Аммо «Марадона»дан футболчи чиқмади. Яқинда кўриб қолдим, миллионлар ўйинидан умуман узоқлашиб кетибди. Одил эса... Очиғи, унинг ютуқларида иқтидорининг улуши 50 фоиз, холос, қолган ҳаммаси меҳнат туфайли қўлга киритилган, менимча, - деганди суҳбатдошим.

Яқинда Криштиану Роналдудан ҳам шунга ўхшаш гапни эшитгандик. Яъни, «Олтин тўп»ни уч бора қўлга киритган юлдузнинг айтишича, ютуқларида иқтидордан кўра меҳнатнинг улуши бир неча баробар кўп экан. Қайсидир маънода, Одил Аҳмедов ҳақида ҳам шу гапни такрорлаш мумкин. Ким билади дейсиз, агар бироз дангасароқ бўлганида ҳозирги даражасига чиқа олармиди? Ахир у каби иқтидор эгалари озми? Ана, ҳатто ўзи ўқиган мактабда ҳам ундан кучлироқ болалар бўлган экан-ку!

Очиғини айтсак, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам маҳорат жиҳатидан Одил Аҳмедовдан кам бўлмаган ва керак бўлса устунроқ турган ўйин-чи топиларди. Аммо ўша футболчининг юлдузи Россия осмонида порламади. Хўш, сабаб нимада?

Гап айланиб, «салбий» қаҳрамонга навбат етиб келганини сездингиз, чоғи. Демак, энди суҳбатимиз мавзуси - Александр Гейнрих...

ГЕЙНРИХ

Александр ёки мухлислар томонидан эркалатиб Саша деб аталадиган йигитни ўн беш йилдан буён яхши таниймиз. Ностандарт ҳаракатлари, ажойиб дриблинги ва чиройли голлари билан қалбимиздан ўрин олган. Ҳар қайси ишқибоз унинг номини эшитганда, юзига беихтиёр табассум югуради. Яъни, жуда кўп хотираларимиз ҳам у билан боғланган. Бироқ афсуски, бу хотиралар орасида яхшилари билан бирга ёмонлари ҳам учрайди.

Гейнрих 18 ёшидаёқ, яъни 2002 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, деб тан олинган. Бу ёшда шундай эътирофга лойиқ бўлиш - ҳаммага ҳам эмас. Эсланг, ўша вақтларда ҳали Миржалол Қосимов ва Максим Шацкихдек футболчилар яшил майдонда эдилар. Саша мана шундай даҳолар орасида энг яхши бўла олган. Гарчи ўшанда «Пахтакор»­нинг асосий таркибида мунтазам равишда майдонга тушмаган бўлса-да, ёрқин ўйини билан тезда кўзга ташланди. Натижада, ҳамма унинг келажаги ҳақида гапиришга тушиб кетганди. Аммо афсуски, келажак шундай бўлиб чиқдики, Гейнрих 18 ёшида фаолиятида биринчи ва балки сўнгги марта «Йилнинг энг яхши футболчиси», деган эътирофга сазовор бўлган экан.

Александр шундан кейин бирорта мавсумини 2002 йилдаги каби ўтказа олмади. Орада немис клубларида кўрикдан ўтиб қайтди, ўхшамади. Ҳаттоки, Москванинг ЦСКА клубидан таклиф тушди, ўйнаб кетолмади. «Торпедо»даги уринишлар ҳам самара бермади. Хўш, бунга сабаб нимада? Нега жуда иқтидорли саналган Гейнрих бундеслига тугул Россия чемпионатида ҳам порлай олмади? Савиями? Балки. Аммо нега унда Одил Аҳмедов Россияда етакчи футболчилардан ҳисобланади?

Ҳар қанча аламли бўлмасин, тан олиш керак, Гейнрих ҳеч қачон шунча иқтидорига яраша меҳнаткашлиги билан ажралиб турмаган. Балки ЦСКА машғулотларида астойдил ишлагандир, зеро Валерий Газзаев қўл остида икки йил захирада ўтиришнинг ўзи бўлмайди - аммо етарлича ишламаган, чоғи. Чунки Миржалол Қосимов айнан шу мураббий қўл остида ўйнаганини инобатга олсак, Гейнрихга ҳам имкон берилиши аниқ эди. Ким нима деса десин-у, аммо Сашадаги иқтидор керак бўлса Миржалол Қосимовникидан кам эмас эди. Ёдингиздами, у энди фаолиятини бошлаган вақтларда жарима зарбаларидан рақиб дарвозасини қандай ишғол қиларди? Ҳозир ҳам шундай голлар учраб туради, аммо аҳён-аҳёнда. Юлдуз эса ҳар бир ўйинда порлаши лозим, акс ҳолда, уни юлдуз деб атамайдилар!

Гейнрих қаердадир, ниманидир тўғри қилмади, бу аниқ. Ёки охирига қадар олиб бормади. Айнан шу сабабли ҳам Россияда ўйнаб кета олмагандир, балки. Нима бўлганда ҳам Сашада табиат инъом этган яхшигина иқтидор бор эди. Аммо у мана шу иқтидорни ривожлантириш йўлида етарлича ишламади, изланмади. Акс ҳолда, 2002 йил у учун фаолиятидаги энг яхши мавсум бўлиб қолмасди. Ахир 18 ёшда ҳаёт энди бошланиши керак эмасми?

ЯКУНДА

Ҳозир ҳам ўзбек футболида Одил Аҳмедов ва Александр Гейнрих сингари маҳоратли ёшлар бор. Бўлганда ҳам анчагина. Уларни олдинда узоқ давом этадиган сафар кутиб турибди. Бу сафарни ҳар ким ўзи истаганича ўтказади. Кимдир йўл юзида, шундай қўл узатса етадиган жойдаги меваларни териб кетади, бошқаси эса нарироқдаги сархил дарахтлар олдига боришдан эринмайди. Саёҳат охирида эса иккисининг ҳосили сарҳисоб қилинади. Йўл ҳали адоғига етмай туриб меваларнинг ҳам чек-чегараси йўқдек кўриниши мумкин. Аммо сафар охирлагани сари, ҳосилнинг чўғи камайиб бораверади ва якунда аттанг қилиб қолиш ҳеч гап эмас.

Хулоса ўзингиздан...

АБДУЛЛОҲ

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar