Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.03.2016

«Бухоро» - «Пахтакор». Учрашувга оид маълумотлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 131
«Бухоро» - «Пахтакор». Учрашувга оид маълумотлар

1 апрель куни олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" Бухорода меҳмон бўлади.

Тайёргарлик
Терма жамоа ўйинлари билан боғлиқ танаффусдан сўнг олий лига ўйинлари давом эттирилади. "Пахтакор" ушбу даврда Қибрайда машғулот ўтказди. Терма жамоа сафида бўлган 5 нафар футболчи бугундан жамоа ихтиёрига қайтишди. "Бухоро" эса Ўзбекистон Кубоги 1/16 финалида ўйнади. Сўнг жамоа Тошкент ва Бухорода машғулотлар ўтказди.
Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар 46 бор тўқнаш келганлар. 33 баҳсда "Пахтакор", 6 беллашувда "Бухоро" зафар қучган. 7 ўйинда кучлар тенг келган. Рақиб дарвозасини 102 бор ишғол қилган тошкентликлар, 32 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Бухородаги учрашувларнинг 5тасида мезбонлар, 12тасида "Пахтакор" устун бўлган. 6 баҳсда дуранг натижа билан якунланган. Ўтган мавсум Бухорода Чипевнинг автоголи ва Сергеевнинг голи эвазига 2:0 ҳисобида жамоамиз устун келган.

Учрашув расмийлари
Ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Қосимов ҳозиргача Олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 4 беллашувни бошқарган. Уларнинг 3тасида "шерлар" зафар қучган ва бир бор имкониятни бой берган. Мазкур жамоалар ўйинида Қосимов илк бор ҳакамлик қилади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашуви 1 апрель, жума куни Бухородаги "Бухоро СМ" стадионида соат 18:45да бошланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar