Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.03.2016

Барча боксчимиз ярим финалга чиқишди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 88
Барча боксчимиз ярим финалга чиқишди

Хитойнинг Куинан шаҳрида бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида чорак финал жанглари ниҳоясига етиб, ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Қувонарлиси, бугун рингга кўтарилган етти нафар чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси рақиблари устидан ғалаба қозониб, Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун курашни давом эттиришмоқда.
Демак, бугунги жангларда зафар қучган Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Шахобиддин Зоиров (-52 кг), Шахрам Гиясов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг) ва Ёдгорой Мирзаева (-51 кг) 31 март куни ўтказиладиган ярим финал жангларида финал йўлланмаси учун рингга чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ва Океания қўшма чемпионатида ҳар бир вазн тоифасида 1-3 ўринларни эгаллаган спортчилар “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмасига эга бўладилар. Финалчилар тўғридан-тўғри йўлланмаларга эга бўлишса, ярим финалда мағлубиятга учраган боксчилар учинчи лицензия учун ўзаро куч синашадилар.
Барча боксчиларимизга ярим финал жангларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Маълумот учун. Бокс бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари, шунингдек, 13-22 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида аёллар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида, 19-27 май кунлари Астана шаҳри (Қозоғистон)да бўлиб ўтадиган лицензион мусобақа ҳамда 7-19 июнь кунлари Боку шаҳри (Озарбайжон)да ўтказиладиган Жаҳон лицензион турнирида ўйналади. - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar