Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.03.2016

ЖЧ-2018 саралаш. Учинчи босқич қуръаси учун саватчалар аниқ бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 221
ЖЧ-2018 саралаш. Учинчи босқич қуръаси учун саватчалар аниқ бўлди

Осиё минтақасида ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига чиққан 12та жамоа билан таништириб ўтгандик. Навбатдаги босқичга қуръа ташлаш маросими 12 апрель куни бўлиб ўтади. Қуръада жамоалар ФИФАнинг 7 апрель куни эълон қилинадиган рейтинги асосида саватчаларга ажратилади.
Мазкур рейтинг асосида жамоалар саватчаларга қандай тартибда ажратилиши аниқ бўлди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари 3-саватчадан ўрин олишди. Бу жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишмайди.
Қолган саватчалар таркиби билан танишинг:

1-саватча: Эрон (рейтинг балли — 672), Австралия (601)
2-саватча: Жанубий Корея (579), Япония (577)
3-саватча: Саудия Арабистони (559), Ўзбекистон (549)
4-саватча: БАА (521), Хитой (423)
5-саватча: Қатар (416), Ироқ (333)
6-саватча: Сурия (316), Таиланд (297).

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасида жамоалар 6тадан иккита гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлган киритади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса дастлаб ўзаро плей-офф, сўнгра КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоаси билан қитъалараро плей-офф босқичи орқали Мундиал йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўрадилар. Учинчи босқич ўйинлари 2016 йилнинг 1 сентябридан 2017 йилнинг 5 сентябригача бўлган оралиқда ўтказилади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar