Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.03.2016

Азиз Ҳайдаров: Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида оёғимда муаммо пайдо бўлди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 111
Азиз Ҳайдаров: Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида оёғимда муаммо пайдо бўлди

Жаҳон Чемпионати-2018 саралаш раунди иккинчи босқич ўйинлари доирасидаги ЎзбекистонБаҳрайн терма жамоалари қарама-қаршилиги 1:0 ҳисобида якунига етди.

Ўйиндан сўнг футболчилар микст-ҳудудда интернет-порталимиз мухбирларига интервью беришди. Ушбу учрашувда ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаров ўйин ҳақида қуйидагиларни таъкидлади.

- Баҳрайн терма жамоасидан муносиб қаршилик кутган эдик, чунки улар Осиё Чемпионатига чиқиш учун курашмоқдалар ва шунга яраша бугун улардан кўпроқ хужумкор ўйинни кутган эдик ва бунга жавобан биз ҳам қарши хужум билан рақибга жавоб қайтаришни режалаштирган эдик.

Бугун биз 1-0 ҳисобида ғалаба қозондик, бу ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Умид қиламанки, ғалабаларимиз кейинги босқичда ҳам давом этади.

Азиз Ҳайдаров: Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида оёғимда муаммо пайдо бўлди

Балки, бугун биз мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олмагандирмиз, шаҳсан ўзим ҳам 20 кун ўйин амалиётисиз қолдим, шу сабабдан ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида оёғимда муаммо пайдо бўлди. Шу сабабдан бугун ўз ўйинимни кўрсата олмадим. Шунга қарамай жамоадошларим майдонда менга далда бўлишди, қўллаб қувватлашди. Энди буёғига ҳаммасини унутамиз ва кейинги босқич ўйинларига тайёргарикни бошлаймиз.

Ўйин давомида стадионда Филиппин ҳамда КХДР ўртасидаги учрашуви натижаси эълон қилишди, ҳисобни эшитгач кейинги босқич масаласи аниқ бўлган эди. Баҳрайн билан дурранг ўйнаб уларни ҳам ОЧга олиб чиқишингиз мумкин эди...

Биз бунга умуман эътибор қаратганимиз йўқ. Бизнинг олдимизга қўйилган вазифа ғалаба қозониш эди. Биз буни уддаладик ҳам. Тўғрисини айтсам, бу ўйинда қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар кейинги босқичга чиқар эдик, - дейди тажрибали футболчи.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar