Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.03.2016

Ислом Тўхтахўжаев: Бахрайн кучли жамоа, аммо биз бу гал ҳам ғалаба қозонмоқчимиз!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 81
Ислом Тўхтахўжаев: Бахрайн кучли жамоа, аммо биз бу гал ҳам ғалаба қозонмоқчимиз!

Бугун миллий терма жамоамиз Бахрайнга қарши ўйинда майдонга тушади. Кеча хабар бериб ўтганимиздек, бўлажак баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоасига Ислом Тўхтахўжаев ёрдам бера олмайди. Чунки унинг оёғида жароҳат бор.

Ислом Тўхтахўжаев: Бахрайн кучли жамоа, аммо биз бу гал ҳам ғалаба қозонмоқчимиз!

Биз эса бош жамоамизда ўнг қанот ҳимоясидлан ўрин олган Ислом Тўхтахўжаевдан бугунги учрашув борасида интервью олдик.

Бугунги ўйин ҳақида дастлабки фикрингиз?

Бахрайнга қарши бўладиган учрашув жуда қизиқ бўлади. Об-ҳаво ҳам айни футбол ўйнайдиган бўлмоқда. Қолаверса, Бахрайн ҳам анча маҳоратли терма жамоа ҳисобланади. Аммо биз бу баҳсда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз!

Ўйинолди матбуот анжуманида Самвел Бабаян сизда жароҳат борлигини айтиб ўтди.

Тўғри, менда кичик жароҳат бор. Кўрган бўлсангиз машғулотларда ҳам тўлиқ куч билан ҳаракат қила олмадим. Чунки ортиқча муаммо юзага келиши мумкин.

Ислом Тўхтахўжаев: Бахрайн кучли жамоа, аммо биз бу гал ҳам ғалаба қозонмоқчимиз!

Ҳозирги кунда сиз қанот ҳимоясидан муқим ўрин эгаллаётганингизни инобатга олсак, эртага майдонга тушиш эҳтимолингиз неча фоизни ташкил қилади?

Майдонга тушиш борасида аниқ гапира олмайман. Лекин ўйинда иштирок этишим 10%ни ташкил қилса керак. Чунки оёғимда оғриқ бор. Шу мени безовта қилмоқда.

Рақибни ўрганиш жараёнидан хулоса қилиб, Бахрайнни қайси чизиғини ҳавфли деган бўлардингиз?

Айтиб ўтганимдек, Бахрайн кучли жамоа. Уларнинг ярим ҳимояси яхши шаклланган ўйинчилардан иборат. Асосийси жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этадиган жамоалардан ҳисобланади.

Бахрайннинг қайси футболчиси яққол ажралиб туради? Яъни, қайси ўйинчиси сизларга индувидуал дриблинги эвазига қандайдир муаммолар тақдим этиши мумкин, деб ҳисоблайсиз?

Энди уларнинг қайсидир футболчисини ажратиб кўрсата олмайман. Бахрайнда тажрибали футболчилар етарли. Рақибнинг ҳар бир футболчисидан ҳавф кутиш мумкин.

Бекзод ИСАЕВ сухбатлашди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar